“Ўзбекнефтгаз”: Қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 


 Жумладан, 66-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг қудуқ ишга туширилди.

 Ушбу қудуқда 2335–2340 м, 2401–2409 м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 56 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди. 

 
 Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|