“Ўзбекнефтгаз”: Хўжалик операцияларини самарали бошқариш йўналишида ўқув-семинар ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молия-иқтисод блоки (Иқтисод ва режалаштириш департаменти, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими, Бухгалтерия ҳисоби департаменти) ходимлари учун халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган CIMA (Chartered Institute of Management Accountants–Бошқарув бухгалтерларини сертификациялаш институти) сертификациялаш доирасида “Хўжалик операцияларини самарали бошқариш” курси бўйича дарслар бошланди. 


 Мазкур ўқув курси бўйича машғулотларни CIMA халқаро ташкилотининг республикадаги ягона аккредитацияланган “Profi Training” Бизнес мактабининг бизнес-тренери Анвар Ғуломов ўтказмоқда. 

 Анвар Ғуломов – Халқаро нефть компаниясининг бош мутахассиси-иқтисодчиси, халқаро тажрибага эга ва CIMA аъзоси, CGMA (Chartered Global Management Accountant) квалификацияси ва ACMA (Aruba Certified Mobility Associate) профессионал сертификациясига эга. 


Мазкур бизнес ўқув курсида Жамиятимиз ходимлари харажатлар ҳисоби ва уларни оптималлаштириш усуллари, анъанавий ва замонавий калькуляция услубиёти, йиллик бюджетлаштириш, оператив ностандарт қарорлар қабул қилиш, риск ва ноаниқликлар шароитида бошқарув маълумотлари ҳисоби ҳамда маҳсулот қийматини меъёрий ҳаражатлар асосида ҳисоб-китоб ва четланишни таҳлил қилишни ўрганиб олиш имкониятига эга бўладилар. 

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Ҳамза Тухсановнинг маълум қилишича, ўқув курси давомийлиги 60 академик соатни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати




|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|