“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Самарадорлик, рағбатлантириш ва кадрларни сақлаб қолиш бўлими бошлиғи” лавозимига танлов эълон қилади

Бош саҳифаРусский


Функционал вазифалар:
- “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг операцион ва стратегик мақсадларига эришишга қаратилган бизнес ташаббусларини амалга оширишда иштирок этиш ва қўллаб-қувватлаш;
- ташкилий тузилма, иш ҳақи, ходимларни танлаш, кадрларни рағбатлантириш, ходимларни баҳолаш ва ривожлантириш бўйича ечимларни амалга ошириш;
- HR сиёсат ва тартиб-таомилларни ўзгартириш масалалари бўйича раҳбар ва ходимларга маслаҳат бериш;
- раҳбар лавозимларига ва асосий лавозимларга ишга қабул қилишда номзодлар билан суҳбатларда қатнашиш;
- бошқариладиган функциялардаги HR-кўрсаткичларини кузатиш, таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- HR сиёсат ва тартиб-таомилларни ўзгартириш борасидаги мураккаб, ностардант масалалар ва вазиятларни ҳал этиш.

Зарурий кўникмалар:
- Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигини билиш;
- катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш қобилияти;
- HR бўйича замонавий тенденцияларни билиш, номзодларни танлаш ва баҳолаш, ходимларни мослаштириш, С&Б;
- интервью олиш техникасини билиш ва муваффақиятли қўллаш.

Малакавий талаблар:
- иқтисодиёт, менежмент ёки бизнесни бошқариш бўйича олий маълумот;
- HR generalist/HR, бизнес шерик, катта ташкилотдаги HR-бўлимининг функционал йўналиши раҳбари сифатида камида 5 йиллик иш тажрибаси (нефть ва газ, энергетика, трансформация лойиҳалари соҳасидаги тажриба мақсадга мувофиқ);
- ўзбек ва рус тилларида саводли, ёзма ва оғзаки нутқ, Intermediate даражасида инглиз тилини билиш;
- бўлим ва умуман ташкилот фаолиятига доир хизмат сафарига тайёр бўлиш.


Батафсил маълумот учун қўйидаги телефон рақамлари ва электрон манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️  ( +99871) 207-27-72, 📱+998993011719

📨  j.ergashaliev@ung.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|