“Ўзбекнефтгаз”: “Газли” газни қайта ишлаш заводида режали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилди (Фото)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли 4-тармоқда режали таъмирлаш ишлари бажарилди.
 

 Заводда иш унумдорлигини ошириш ва самарадорликка эришиш мақсадида, аввало, ЦНС-300/600 насосининг кириш қисмидаги кераксиз ва ортиқча қувурлар, фильтр ва зулфинлар демонтаж қилинди, барча ЗРАлар кўздан кечирилди ва ишга яроқсизлари янгисига алмаштирилди.

 Шунингдек, ЦНС-300/600 насослари таъмирлаш цехида тўлиқ таъмирланиб монтаж қилинди ва марказлаштирилди.


 Бундан ташқари, Н-1, 2 насосларнинг анкерлари тўлиқ синаб кўрилди, эски рамалари (станина) ўрнига “Ўзбеккимёмаш” заводида тайёрланган янги рамалар монтаж қилиниб, бетон қопламалари янгиланди. 

 Насослардан чиқиш қувурлари тўлиқ дефектоскопия қилиниб, нуқсон аниқланган қисмлари алмаштирилди.


 Умумий МДЭА юрувчи коллекторига ўрнатилган ортиқча обратный клапан демонтаж қилинди. Насослар паркининг зулфинларга хизмат қилувчи майдончалар тартибли монтаж қилинди. Кириш-чиқиш қувурларига эса опоралар ўрнатилди.

 Десорбер аппаратининг ички қисмлари, люклари, испарителга кирувчи газаходлари “Ўзбеккимёмаш” АЖ  мутахассислари ҳамкорлигида ўзаро тузилган шартнома асосида зангламас ва коррозияга бардошли металл билан қопланди.

 Аппаратнинг ички қисмлари ва ички элементлари бутунлиги кўздан кечирилди ҳамда ҳар хил механик чиқиндилардан тўлиқ ювилиб, эксплуатация учун тайёрлаб қўйилди.
 

 Ҳаво орқали совутиш аппаратлари (АВО) да кузатилган бир қанча камчиликлар бартараф қилиниб, тармоқда ишлаб турган Е-102/4 горизонтал ҳолатдаги МДЭА сақлаш идиши ўрнига 200 куб метрли вертикал ҳолатдаги МДЭА сақловчи резервуар ўрнатиш учун баённомалар тузилиб, бир қанча тавсиялар берилди. 

 Тармоқнинг Десорбер, Абсорбер аппаратлари ва бошқа аппаратлар ҳамда кирувчи, чиқувчи қувурларда Шўртан газ кимё мажмуаси мутахассислари ҳамкорлигида УЗК, УЗТ ишлари олиб борилди.


 Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош механика бўлимининг маълум қилишича, юқорида кўрсатилган насослар паркида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан ҳамкорликда монтаж ва демонтаж ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|