“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашди (Фото)

 
 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга ва хорижий ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилмоқда.


 Шу сабабли жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашди.

 Томонлар Украина компаниялари билан нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.


 Жаноб Николай Дорошенко Украина компанияларидан нефть ва газ ускуналари ва замонавий технологияларни етказиб бериш бўйича таклифларни тақдим этди.

 Учрашувда углеводород қазиб олишни кўпайтириш лойиҳаларига Украина компанияларини жалб этиш масаласи алоҳида ўрин тутди.


 Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бир неча йиллардан буён Украинанинг ускуналарини ишлаб чиқарувчилари билан фаол ҳамкорлик қилиб келади (15 дан ортиқ шартномалар), уларнинг аксарияти бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида муваффақиятли ишламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати