“Ўзбекнефтгаз”: Технологик ускуна ва жиҳозларни хавфсиз ишлатилиши учун доимий равишда техник кўрик ва профилактик назорат ишлари бажарилмоқда (Фото)

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ  Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан 2020 йил учун техник назорат соҳасидаги ишлаб чиқилган техник кўрик режа-жадваллари бўйича ишларнинг бажарилиши Бошқарув раисининг назоратига олинган.

 
 Мунтазам равишда бошқармаларда фойдаланилаётган технологик ускуналардан хавфсиз фойдаланиш ва соз ҳолатини таъминлаш учун масъул шахслар тайинланган бўлиб, улар томонидан назоратга олиш ишлари бажариб келинмоқда.


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги технологик ускуна ва жиҳозларнинг сони 17 536 тани ташкил этади.


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда 2020 йил январь–сентябрь ойлари давомида 1 470 та технологик ускуналар техник диагностикадан ва 3 612 та технологик ускуналар техник кўрикдан ўтказилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш



|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|