“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Каспий ва Марказий Осиёда нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё” мавзусидаги еттинчи онлайн видеоанжуманда иштирок этди (Фото)

Бош саҳифаРусский


 2020 йилнинг 14 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари “Каспий ва Марказий Осиёда нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси” мавзусидаги еттинчи онлайн видеоанжуманда иштирок этди.
 

 Анжуман доирасида нефть ва газ саноати,  хусусан, ушбу соҳага инвесторларни жалб қилиш, юзага келаётган янги муаммоли масалаларнинг ечими ва истиқболлари каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари республиканинг нефть ва газ секторида табиий газни монетизация қилиш схемасини тавсифлаб беришди.
 

 Шунингдек, “Шўртан газ кимё мажмуаси (GTL) дан тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғисини ишлаб чиқариш” лойиҳаси намойиш этилди.

 Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан қуйи тизим  соҳаси (Downstream)ни такомиллаштириш ва рақамли трансформацияга оид келгусида амалга оширилиши кўзланаётган режалари тақдим этилди.


 Таъкидлаш жоизки, ушбу платформа минтақалардаги нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё компаниялари ўртасида технологик ускуналарни етказиб берувчилар билан самарали алоқа ўрнатишга хизмат қилади.

 Буюк Британиянинг “Globuc” компанияси координаторлигида ташкил этилган ушбу анжуманда Озарбайжоннинг “SOCAR”, Қозоғистоннинг “KazMunayGas”, Буюк Британия “IHS MARKIT” компаниялари иштирок этди. 



“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|