“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажми ошди (Фото)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар, бошқармалар томонидан 2020 йилда қайта ишлаш ва қазиб чиқариш йўналишларида қатор янгиликлар қилинди.


 Рақамлаштириш ва автоматлаштиришнинг соҳага тадбиқ этилиши ҳам ижобий натижаларни қўлга киритилишига сабаб бўлди.

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг мунтазам равишда жойларда бўлиб ҳақиқий аҳволни ўргангани, камчиликлар ҳамда мавжуд муаммоларнинг жойида ҳал этилгани сабабли эса ишлаб чиқаришнинг ортишига эришилди.

 2020 йилнинг ортда қолган даврини ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда табиий газ қазиб чиқариш 100,1% (25,078 млрд куб метр)га бажарилди.


 Шу ўринда таъкидлаш керакки, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2,305 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,7% кўп натижага эришилди.

 Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан эса мақтовга арзигулик натижага эришилди. Бошқарма томонидан 2020 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида 0,085 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарилди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 262,0% натижа қайд этилди.
 
 Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш борасида ҳам “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш сурати ошди.


 “Муборак” газни қайта ишлаш заводи томонидан 205,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,5% натижага эришилди.

 Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан 90,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқилди, режага нисбатан натижа 107,0%га, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,7% га бажарилди.

 Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2020 йилнинг 9 ойи давомида олтингугурт, полиэтилен, полипропилен, автобензин, мазут ишлаб чиқариш ҳажми ҳам сезиларли ошди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|