“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги корхона ва бошқармаларда ҳуқуқий саводхонлик ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир тадбир ўтказилди

Бош саҳифаРусский

 
 Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман судининг 1-1106-1902/75-сонли жиноят иши бўйича хусусий ажрими ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятларини содир этилишининг олдини олиш, тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида, жамиятнинг таркибий бўлинмалари ва бошқармалари иштирокида Юридик департамент томонидан видео-конференц алоқа воситаси орқали йиғилиш ўтказилди.


 Йиғилишда, илгари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тузилмасига кирган “Ugam Oromgohi” МЧЖнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 205-, 227-, 228-моддалари бўйича жиноятлар содир этилганлиги, яъни 4 нафар кишидан иборат мансабдор шахслар – директор, ҳисобчи ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, мунтазам равишда хизмат кўрсатилганлиги учун тушган пул суммаларини кирим қилинмаганлиги, оромгоҳда таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича сохта ҳужжатлар тузиб, амалда таъмирлаш ишлари амалга оширилмаганлиги натижасида жамиятга жуда катта миқдорда моддий зарар етказиб келинганлиги тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтилди.

 Бундай салбий ҳолатлар такрор содир бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 297-сон қарорига қатъий амал қилиш, кадрлар танлашда янада изчил сиёсатни амалга ошириш, моддий жавобгар масъулларнинг масъулиятини янада кучайтириш, доимий равишда профилактикани йўлга қўйиш, шу мақсадларда мунтазам равишда “Маърифат соати”ни ташкил қилиш тавсия қилинди.

 Қўшимча равишда ҳар бир ходим ўз вазифасини сидқидилдан бажариши, хиёнат остонасига қадам босмаслиги борасида аниқ кўрсатмалар берилиб, талон-тарож ҳамда коррупцияга йўл қўйилган тақдирда жазо муқаррар эканлиги эслатиб ўтилди.
 
 Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли тизим корхона ва ташкилотларида жиноятлар содир этилмаслигини олдини олиш ва мавжуд камчиликларни ўрганиш ҳамда зудлик билан бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, Бошқарув раиси ташаббуси билан “Молиявий ва комплаенс назорати департаменти” ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|