Расман: Ижтимоий тармоқларда ёнғин чиққани айтилаётган нефть базасининг “Ўзбекнефтгаз” АЖга алоқаси йўқ

 Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чиноз тумани “Ҳамза” ҳудудида жойлашган нефть базасида 2020 йилнинг 15 август куни “портлаш” бўлгани, 21 сентябрь куни соат тахминан 10:00 да эса бензин ташувчи автомашинанинг ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
 
 Хабарда, шунингдек, ушбу нефть базаси атрофида истиқомат қилаётган аҳолининг саросимада экани ва аҳоли саломатлигига таъсир ўтказаётгани маълум қилинган.

 Ўрганишлар натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги нефть базаларида бундай кўнгилсиз ҳолатлар юз бермагани аниқланди.

 Эслатиб ўтамиз,  Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги қуйидаги манзилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли объектлар мавжуд:

 – “Чиноз НҚИЗ” МЧЖ – Чиноз шаҳри, Ахунбобоев кўчаси 125- уйда жойлашган;

 – “Пахта нефть базаси” МЧЖ – Чиноз тумани, “Эски Тошкент” ҚФЙ, Пахта қўрғонида жойлашган; 

 – “Пахта нефть базаси” МЧЖ тасарруфидаги АЁҚШ – Чиноз тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙда жойлашган;

 – “Пахта нефть базаси” МЧЖ тасарруфидаги ФЁТШ – Чиноз тумани, “Яллама” МФЙда жойлашган;

 – “UNG Petro” МЧЖ тасарруфидаги АЁҚШ – Чиноз тумани, “Чиноз” ҚФЙда жойлашган.

 Ҳозирги кунда юқоридаги объектларда техноген, ёнғин ва фавқулодда ҳолатлар рўй бермаган ҳамда ушбу ҳолатлар юз беришининг олдини олиш мақсадида, барча зарурий чоралар кўрилганлигини ва доимий назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

 

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

 

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|