“Ўзбекнефтгаз”: “Каспийбўйи ва Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё” VII халқаро конференцияси бўлиб ўтади

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси ва бевосита иштирокида 2020 йилнинг 14 октябрь куни “Каспий денгизи ва Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё” VII халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
 
 
 Таъкидлаш керакки, “Каспийбўйи ва Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё” халқаро конференцияси минтақадаги нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноатида нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланади.

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти ва ўз навбатида соҳани ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашни такомиллаштириш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

 Жамиятнинг ўз олдига қўйган улкан вазифалардан бири - углеводородларни юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларга самарали монетизация қилиш ва Ўзбекистон аҳолиси фаровонлиги ва иқтисодиётини ривожлантиришдан иборатдир.

 Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2019–2025 йиллар давомида, умумий қиймати 30,7 миллиард долларлик 17 тадан ортиқ лойиҳани амалга ошириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

 Ушбу конференцияда соҳани рақамлаштириш ва автоматлаштириш йўналишларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар фаолиятида янгича йўналиш қўлланаётгани ҳам алоҳида муҳокама қилинади.

 Пандемия муносабати билан онлайн тарзда ўтказилаётган конференцияда қатнашиш учун Globuc ташкилотчисининг сайтидан рўйхатдан (https://globuc.com/ru/downstream-centralasia/tickets/) ўтиш талаб этилади.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

 

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

 

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|