“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть базаси”нинг муҳандислик тармоқлари ва технологик қурилмалари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда (Фото)

 “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан қазиб олинаётган ва қайта ишланаётган нефть маҳсулотларини сифатли сақлаш, уни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб беришда нефть базаларининг роли муҳим ҳисобланади. 
 
 
 Шу боис ҳам Бошқарув раиси топшириғига биноан, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ томонидан муҳандислик тармоқлари ва технологик қурилмаларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ даги 2 та 2000 куб метр сиғим таъмирланиб, ишга туширилди. 16 та сиғим эса тўлиқ тозаланди. 
 
 
 Бундан ташқари, 7 та нефт маҳсулотлари тўкиб олиш қурилмаси ва  6 та нефть маҳсулотлари қуйиб бериш қурилмасини мавсумда ишлашини узлуксиз таъминлаш мақсадида жорий таъмирланди.
 
 Корхонанинг иссиқлик тармоқлари ва сув қувурлари музлаб қолишини олдини олиш учун 30 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди ва 20 метр узунликдаги сув тармоқлари жорий таъмирланди.
 
 
 Нефть маҳсулотларини темир йўл орқали қуйиш қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш, маҳсулотларни қуйиш эстакадасидаги асбоб-ускуналарнинг ҳолатини текшириш доимий равишда техник соз ҳолатда  бўлиши таъминланмоқда.

 Корхонада қиш мавсумига 10 тонна қум-техник туз аралашмаси захирасини яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда 6 тонна захира  яратилди.
 
 
 Ишчи ходимларни мавсум учун  белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

 Маълумот учун, “Чинобод нефть базаси” МЧЖнинг тасарруфида “Сергели-2”, “Сергели-4”, “Қўйлиқ-1”, “Қўлиқ-2”, “Янгиобод”, “Минвода”, “Бўстонлиқ”  АЁҚШлари мавжуд. Ушбу ёқилғи қуйиш шохобчаларларнинг бино-иншоотлари, ускуна ва жиҳозларини техник ҳолатлари ўрганилди. 

 Улардаги ерлантириш мосламалари, яшин қайтаргич, шахсий ҳимоя воситалари профилактик кўрикдан ўтказилди. Ўт ўчириш шитларининг тўлиқлиги ва созлиги таъминланди. 

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

  

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

 

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|