“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион лойиҳа доирасида 3,95 млрд. куб метр табиий газ ва 122,6 минг тонна газ конденсати қазиб олинди (Фото)

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Gas Project Development Central Asia (Швейцария) компанияси ҳамкорлиги ташкил этилган “Natural Gas-Stream” қўшма корхонаси томонидан 701,4 млн. доллар қийматли инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

 “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Ўрга”, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида табиий газ, газ кондесиати қазиш ишлари бажарилмоқда.
 
 
 Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 25 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 600 кв. км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

 Шунингдек, лойиҳа доирасида “Оқчалоқ” гуруҳ конларида 8 та қудуқ бурғиланди, 10 та қудуқ капитал таъмирланди, 13 та қудуқ эса жиҳозланиб, 52,4 км. газ қувури ва шлейф ўрнатилди.
 
 
 “Чандир” гуруҳ конларида 16та қудуқ бурғиланди, 6 қудуқ капитал таъмирланди, ва 27 та қудуқ жиҳозланди. Ишчи ходимларнинг ишлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида “Ишчилар шаҳарчаси” барпо этилди.

 “Урга” конида 1 дона баҳолаш-эксплуатацион чуқур қудуқ бурғиланиб, 5 та қудуқ капитал таъмирланди. 2 та қудуқда эса ён стволини кесиш ишлари ўтказилди.
 
 
 Лойиҳа амалга оширилгандан бошлаб, айни пайтга қадар 3,95 млрд куб метр табиий газ ва 122,6 минг тонна газ конденсати қазиб олинишига эришилди. 

 Бундан ташқари, “Оқчалоқ” инвестицион блокида (Жалимбет майдони) шу йилнинг декабрь ойида якунланиши кутилаётган 1 та қидирув қудуғини бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. 
 
 
 Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида, “Natural Gas-Stream” қўшма корхонаси томонидан 2 та қудуқда бурғилаш, 6 та қудуқда ён стволини кесиш ва 11 та қудуқда капитал таъмирлаш бўйича амалий чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. 
 
 Бу чора тадбирларни амалга ошириш кунлик табиий газ қазиб чиқаришни 3,66 млн куб метрдан 4,0 млн куб метргача ошишини таьминлайди.  2020 йилда лойиҳа доирасида 54,1 миллион доллар миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган.
 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

 

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

 

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|