“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилаётган электр таъминоти лойиҳаси ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари “GTL” заводидаги бугунги ҳолатни ўрганиб бўлгач, Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.


 Шўртан газ кимё мажмуасида “Sredazenergosetproekt” акциядорлик жамияти лойиҳа институти билан биргаликда, ушбу мажмуа ва “GTL” заводи ўртасида ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, подстанция қурилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда.

 Бошқарув раиси, аввало, подстанцияда олиб борилаётган якуний босқичдаги қурилиш-монтаж ишларининг қандай бажарилаётганини ўрганди.


 Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳалари учун қурилаётган 220/35 подстанциясининг лойиҳа, қурилиш-монтаж ишлари якунлаш ва ишга қўшишга тайёргарлиги кўриб чиқилди. 

 Инфратузилма объектини ўз вақтида ва сифатли эксплуатацияга топширилишини таъминлаш бўйича мутахассислар билан муҳокама қилиниб, ишга қўшиш муддатлари аниқлаб олинди.


 Шунингдек, Бошқарув раиси Шўртан газ-кимё мажмуаси корхонасида GB/GT‐1801 газтурбинали компрессор бошқарув системасини капитал таъмирлаш ишларини олиб бораётган “Siemens” компанияси мутахассислари билан ҳам учрашди ҳамда уларнинг ишлаш, яшаш шароитлари ўрганилди.

 “Siemens” компанияси мутахассислари ҳозирги кунда, GB/GT‐1801 газтурбинасида айланувчи ва қўзғалмас қисмлар, деталларни алмаштириш билан шуғулланишаётгани борасида ахборот берди.


 Бошқарув раиси томонидан барча ҳолатлар жойида ўрганилиб, пандемия даврида тўлиқ қувват билан ишлаб чиқаришни давом эттириш ва унинг узлуксизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёр бўлиш кераклиги таъкидланди.

 Ўз навбатида, Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда барча йўналишлар бўйича жорий йил режа кўрсаткичларини сўзсиз бажарилиши лозимлиги борасида қўшимча топшириқлар берилди


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|