“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги табиий газ қазиб олиш ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, конлар ва қудуқлардаги ҳозирги аҳволни ўрганмоқда.


 Дастлаб, Ғузор туманида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конидаги штабда конларда табиий газ қазиб чиқарилиши учун масъул бўлган кон бошлиғи, оператор, геологлар билан учрашув ўтказилди.

 Унда, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, табиий тушишнинг олдини олиш, совуқ об-ҳаво шароитида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда иш ташкил қилиш муҳокама қилинди.


 Бошқарув раиси кондаги ишчи-ходимларнинг муаммолари, иш ташкил қилиш учун вужудга келаётган камчиликлар ҳамда ишлаш ва яшаш шароитлари борасида бирма-бир суҳбат ўтказди. Мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

 Шунингдек, учрашув давомида кон раҳбарларига ҳар бир қудуқ учун алоҳида “Темир дафтар” юритиш бўйича берилган топшириқларнинг ижроси ҳолати ўрганилди ҳамда чора-тадбирлар ижросини тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.


 Бошқарув раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида қиймати 49 миллион долларлик, қўшимча 61 минг тоннагача суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўзда тутилган “Пропан-бутан ажратиб олиш 1-, 2- ва 5-қурилмаларини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси бўйича якуний босқичда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди.

 Лойиҳа доирасида Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаларига узатиладиган хомашё газ босимини ошириш мақсадида, қурилиши кўзда тутилган битта янги газ ҳайдаш агрегати, газ ҳайдаш агрегатига кириш газини механик аралашмалардан тозалаш учун 3 та фильтр-сепараторларнинг ишлаш ҳолати ўрганилди.


 Лойиҳани амалга ошириш учун Украинанинг “Сумское НПО”, Россиянинг “КМПО”, “НИПИ НГ ПЕТОН”, “Электростандарт-прибор”, Швейцариянинг “Endress+Hauser” ва бошқа чет эл заводларидан олиб келинган ускуналар ҳолати, улар билан ҳамкорликда қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

 Инвестицион лойиҳани сифатли ва мукаммал тарзда амалга ошириш бўйича барча чораларни кўриш, режадаги тадбирларни техника хавфсизлиги ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда замонавий қурилиш меъёрлари асосида амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.


 Масъул раҳбарларга яна бир бор, карантин чекловлари бекор қилинмагани, балки юмшатилганини ёдда тутиш лозимлиги, унга қатъий амал қилган ҳолда лойиҳа доирасидаги ишларни жорий йилнинг октбярь ойига қадар якунлаш бўйича топшириқ ва вазифалар берилди.

 Бошқарув раиси лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш ва куз-қиш мавсумида аҳоли ҳамда иқтисодиёт эҳтиёжларини қўшимча суюлтирилган газ билан таъминлаш чораларини кўриш кераклиги бўйича топшириқлар берди.

 Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилоятидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналаридаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда ҳозирги ҳолатни ўрганишни давом эттиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|