«Ўзбекнефтгаз»: «Пахта нефть базаси» тасарруфидаги объектларнинг куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда (Фото)

 Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш, нефть-газ тармоғида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига мувофиқ, жамиятга қарашли бошқарма ва корхоналарда 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 
  
 Хусусан, “Пахта нефть базаси” МЧЖдаги 15 та жами 40800 куб метр сиғимларни жорий таъмирланди. 6 та сиғимлар тозаланди.
 
 Бундан ташқари, 15 та нефть маҳсулотлари тўкиб олиш қурилмаси ва 10 та нефть маҳсулотлари қуйиб бериш қурилмасини мавсумда ишлашини узлуксиз таъминлаш мақсадида жорий таъмирланди.
 
 
 1500 метр узунликдаги нозос электр таъминоти кабеллари алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Корхонанинг  алоқа воситаси ва интернет тармоқларини янада яхшилаш мақсадида 5000 метр узунликдаги алоқа тармоқлари таъмирланди.

 Ишчи-ходимларнинг иссиқ хоналарда ишлашини таъминлаш мақсадида 1 дона қозонхона жорий таъмирланди.
 
 
 Нефть маҳсулотларини темир йўл орқали қуйиш қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш, маҳсулотларни қуйиш эстакадасидаги асбоб-ускуналарнинг ҳолатини текшириш доимий равишда техник соз ҳолатда  бўлиши таъминланмоқда.

 Корхонада қиш мавсумига 30 м3 қум, 30 м3 шебен, 30 м3 клинец, 5-тонна цемент захираси яратилди.

 Ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.
 
 
 Маълумот учун, “Пахта нефть базаси” МЧЖнинг тасарруфида 1-сонли “Ниёзов”, 5-сонли “Х.Турсунқулов”, 6-сонли “А.Ортиқов”, 7-сонли “Қовунчи”, 13-сонли “Охунбобоев”, 25-сонли “Зангиота”, 27-сонли “Ўзбекистон”, 28-сонли “Г.Абдуллаев”, 29-сонли “Тошкент”, 30-сонли “Ниёзбош”, 41-сонли “Х.Олимжон”, 43-сонли “Гулистон” ФЁТШлар ҳамда 5-сонли “Олмазор” номли АЁҚШ, 1-сонли “Ўзгариш” 2-сонли “Сергели” номли АСГҚШлари мавжуд. Ушбу ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги бино-иншоотлар, ускуна ва жиҳозларнинг техник ҳолатлари ўрганилди. Улардаги ерлатиш мосламалари, яшин қайтаргич, шахсий ҳимоя воситалари профилактик кўрикдан ўтказилди. Ўт ўчириш шитларининг тўлиқлиги ва созлиги таъминланди. 
 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

 

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

 

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|