“Ўзбекнефтгаз”: Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Бошқарув раиси бошчилигида “Инновацион гуруҳ” ташкил этилди (Фото)

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалда тадбиқ этилишини таъминлаш мақсадида “Инновацион гуруҳ” тузилди.


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилик қиладиган “Инновацион гуруҳ” аъзолари ўзаро йиғилиб, барча масалаларда муҳокама ўтказиши ҳамда уларга ечим топиш йўлида бир жамоа бўлиб ҳаракат қилиши белгилаб олинди.
 
 “Инновацион гуруҳ”нинг илк йиғилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан боғлиқ департаментлари раҳбарлари, масъул ходимлари, Лойиҳалаштириш институти, И.M.Губкин номидаги Россия давлат нефть-газ университетининг Тошкент филиали вакиллари иштирок этишди ва ҳамманинг фикр билдириши учун бирдек имконият берилди.



 Илк учрашув давомида департамент раҳбарлари томонидан 2020 йилнинг 4-чорагида амалга ошириладиган ишлар, соҳада қилиниши режалаштирилган янгиликлар ҳамда 2021 йилнинг прогноз кўрсаткичларини ошириш учун режалаштирилаётган инновацион лойиҳалар борасида сўз юритилди.

 Шунингдек, табиий газ қазиб чиқарилиши ҳажмини кўпайтириш, янги қудуқларни аниқлаш учун олиб бориладиган геология-разведка ишларини амалга ошириш учун соҳага замонавий технологияларни тўла жорий этиш, табиий газнинг беҳуда сарфланиши олдини олиш, уни қайта ишлаш орқали янги ишчи ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини ошириш борасида таклифлар билдирилди.

 Эркин суҳбат давомида, Бошқарув раисига Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш турини кенгайтириш, рақамли кон, метереология, қайта ишлаш йўналишларида ҳам бир қатор режалар борасида маълумот берилди.



 Ишлаб чиқариш давомида қўллаш учун 10 га яқин инновацион ғоялар ва лойиҳалар таклиф қилинди ҳамда уларнинг қайси бири самара бериши кенг мунозараларга сабаб бўлди.

 Бошқарув раиси томонидан ҳар қандай самарали инновацион ғоя ва лойиҳалар молиялаштирилиши, ушбу лойиҳалардан ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашда фойдаланиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 Ўзаро суҳбат сўнггида, “Инновацион гуруҳ” аъзоларининг навбатдаги учрашуви жорий йилнинг 2 октябрь куни ўтказилишига келишиб олинди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|