“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан конида табиий газ қазиб олиш ҳажмини бир маромда ушлаш ва табиий тушишни олдини олиш чоралари кўрилмоқда (Фото)

 

Бош саҳифа Русский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириқларига асосан, республика истеъмолчиларини табиий газ ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида,  Жамият тасарруфидаги нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида бир-қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. 
 
 
 Жумладан, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
 
 Бошқарманинг “Шўртан” кони республикадаги энг катта конлардан бири ҳисобланиб, йиллик газ қазиб олиш ҳажми 6,0-7,0 млрд куб метрни ташкил этади. Кондаги табиий газ қазиб олишни бир маромида ушлаб туриш, табиий тушишни камайтириш мақсадида қудуқларда доимий оптимизация ишлари олиб борилмоқда.
 
 Жумладан, Газни дастлабки тайёрлаш 1,2-навбатларидан сиқув компрессор станцияси-2 гача жами 9100 п/м  узунликдаги диаметри 1020х15 мм.лик газ қувурининг  қурилиш монтаж қилиш ишлари бошланди.
 
 Қурилиш ишлари лойиҳачи ташкилоти - “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан, қурилиш монтаж ишлари эса  “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширмоқда.

 Газ қувури учун бутловчи қисмлар ва беркитувчи арматуралар  “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг ички эҳтиёж ва заҳиралари ҳисобидан келтирилмоқда. 
 
 
Монтаж  қилинаётган газ қувурини ишга туширилиши газ ҳайдаш компрессорларини бир маромда ишлаши, гидравлик қаришиликларни олдини олиш ва газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайишини таъминлайди.

 Шунингдек газ қувурларида олиб борилаётган кенгайтириш ишлари натижасида, бошқарма тасарруфидаги газ қудуқлари ва қувурларида газнинг босимини тушиши ҳисобига бир кеча кундузда қўшимча 400 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш кутилмоқда.
 
 Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” конида, ҳар бирининг лойиҳавий қуввати йилига 10 млрд бўлган 2 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари мавжуд.

  

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


  #нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
 

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|