“Ўзбекнефтгаз”: 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдаги барқарорликни таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда (Фото)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖда барча бошқарма ва корхоналарни 2020–2021 йиллар кузги-қишки мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бугунги кунга қадар бир қатор ишлар амалга оширилди.


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, технологик қурилмаларнинг 2346 таси, қозонхоналарнинг 47 таси, сиғимларнинг 691 таси таъмирланди, сиғимларнинг 401таси эса тозаланди.

 Шунингдек, электр тармоқларининг 23802 метр қисми, трансформатор подстанцияларининг 139 тасида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиб, дизель электр станцияларнинг 34 тасининг ишчи ҳолати текширилди.

 
 Бундан ташқари, кабель эстакадалар, иссиқлик ва сув тармоқлари, газ тақсимлаш пунктларида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилди.

 Табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги асосий муҳандислик коммуникацияларида, жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Алан” сиқув компрессор станциясида 2 та, “Денгизкўл”да битта, “Сомонтепа”да 2 та, “Ўртабулоқ”да 3 та, “Помуқ”да 4 та  агрегат ҳамда “Муборак” газни бирламчи тайёрлаш қурилмасидаги сепаратор ва аппаратларда профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.


 Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли битта газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида, 2 та амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида ва “Бетман” сиқув компрессор станциясидаги битта газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.


 “Муборак” газни қайта ишлаш заводида 10 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларда ва 2 та олтингугурт ажратиб олиш қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда эса битта газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида ҳамда битта олтингугурт ажратиб олиш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Газлида 2 та газни олтингугуртдан тозалаш технологик тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, заводлари ва нефть базаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда.


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|