“Ўзбекнефтгаз”: Газлида 4,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш мақсадида йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифаРусский


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи ҳамда пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси қурилмоқда


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822–сон Қарорига асосан 2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш Дастури амалга оширилмоқда.
 
 Дастур доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Учқир” олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

 Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 1980 йилда фойдаланишга топширилган 3 дона, қуввати жами 1,5 млрд куб метр бўлган Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси мавжуд. Айни пайтда уларнинг ўрнига замонавий сифат кўрсаткичларини таъминлайдиган 6-тармоқни қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 


 Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи ишга туширилиши билан қайта ишланаётган табиий газни олтингугурт сифат кўрсаткичи O’zDst 948:2016 стандарти талаблари даражасида бўлиши таъминланади.

 Олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғини қуриш учун ҳозирги кунда 50 та асбоб-усуналар етказиб берилган, қурилиш бўйича умумий ҳолат 59,2% ни ташкил этмоқда.
 
 Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли Қарорига мувофиқ “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш бўйича қиймати 49,4 млн долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.


 Лойиҳани амалга ошириш орқали йилига 4,5 млрд куб метр газ қайта ишланади ва 80,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмасини ҳамда 37,5 минг тонна газ конденсатини ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотларга ошиб бораётган талабни қондиришга эришилади.

 Ушбу лойиҳа доирасида ускуна ва жиҳозларни етказиб келишга 13,9 млн долларга тенг 18 та хорижий ва 115,2 млрд сўмлик 53 та маҳаллий шартномалар имзоланган бўлиб, ҳозирда уларнинг 51 фоизи етказиб келинган. Бугунги кунда Бош пудратчи – «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 56,0 фоизи бажарилган. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|