“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ ЖАМОАСИГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

Қадрли ҳамкасблар!

 Биз бир жамоа бўлиб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида меҳнат қиляпмиз.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эришилаётган ютуқлар ва муваффақиятларда ҳар бирингизнинг алоҳида ўрнингиз ва ҳиссангиз бор!

 Завод ва конларда, қудуқларда вахта режимида бир неча кунлаб оила аъзолари ва уйидан йироқда фаолият олиб бораётган – кузатувчи, чилангар, геолог, кончи ҳамда қурилма ишчиси, электрик, энергетик, механик, технолог, метролог каби барча меҳнатсевар ходимларимизни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

 Ёнингизда бўлиб, қишнинг изғиринли совуқ, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ишлаш қанчалик қийин бўлмасин, ўз вазифангизни аъло даражада адо этаётганлигингиз, олийжаноб эътиқод билан яшаётганингизнинг гувоҳи бўлдим.

 Сизларни ва сиз орқали оила аъзоларингиз, яқинларингизни ҳам ушбу муборак байрам билан самимий табриклайман!

 Сизларга тинчлик-хотиржамлик, файзу баракот, оилавий бахт-саодат ва юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда ривож тилайман!

 Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.
Эзгу ният ва эзгу ишларимиз ҳамиша рўёбга чиқсин! Яратганнинг ўзи ҳамиша сизу бизга мададкор бўлсин!

Меҳриддин АБДУЛЛАЕВ,
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси



|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|