“Ўзбекнефтгаз”: Июль ойида “Тўмарис”, “Шимолий Бедақ”, “Алан”, “Арслон”, “Саватли” конларидан қўшимча табиий газ ва газ конденсати олина бошланди


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Устюрт” газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 92-сонли ҳамда  “Шарқий Бердақ” газконденсат конидаги 45-сонли қудуқда бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.


 Натижада, 92-сонли қудуқдан кунлик 140 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати, 45-сонли қудуқдан эса кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олина бошланди.
 
 Жорий йилнинг июль ойида “Муборак” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газконденсат конидаги 212-сонли қудуқда ҳам бурғилаш ишлари тугатилди, қудуқдан кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишга эришилди.

 “Шўртан” газконденсат конидаги 332-сонли қудуқда бажарилган бурғилаш ишлари натижасида, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилиши йўлга қўйилди.

 Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Газли” нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” газконденсат конидаги 13-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди. Ушбу қудуқ кутилганидан кўпроқ натижа берди. Кунлик 250 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ олиниши баробарида, қудуқ кунлик 2 тонна газ конденсати ҳам бера бошлади.

 Айнан “Газли” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Саватли” газконденсат конидаги 7-сонли қудуқдан ҳам табиий газ олинишига эришилди. Ушбу қудуқдан кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|