“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ишга туширилди (Видео)



 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 Бошқарма мутахассислари томонидан ушбу кондаги 45-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва қудуқ ишга туширилди.

 Қудуқда 2374-2371 м, 2339-2337 м, 2314-2312 м интерваллар оралиғида перфорация ишларининг амалга оширилиши натижасида, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
 
 Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|