“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус пандемиясини саноат тармоқларига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кучайтирилмоқда (Фото)


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ маҳсулотларини барқарор етказиб бериш, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида масъул департамент ходимлари томонидан тизимдаги бошқарма ва корхоналарда ташвиқот, назорат ишлари олиб борилмоқда. 


 Тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш даврида тизимдаги объектларда “COVID-19” коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу тадбирлар режасига асосан, ишлар доимий равишда амалга оширилиб келинмоқда.

 Коронавирус пандемиясининг нефть ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида масъул ходимлардан иборат штаб ташкил этилган бўлиб, объектларга кириб чиқаётган барча ходимлар дезинфекция туннели ва антисептик воситалар билан дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган.


 Ҳар бир ходимнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда, рўйхати олинмоқда ва фақат тиббий ниқоб билан киритиш тартиби жорий этилган.

 Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг талабномасига асосан, коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахс билан мулоқотда бўлган шахслар тўғрисида зудлик билан маълумот бериш кераклиги юзасидан ходимлар ўртасида доимий равишда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
  

 Ҳозирги кунда тизимдаги бошқарма ва корхоналар раҳбарлари пандемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилмоқда.

 Ходимларни COVID-19 коронавирус инфекциясига таҳлил (тест) топшириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 16 782 нафар, қўшма корхоналарда 2 291 нафар жами  19 073 нафар, ишчи ходим  COVID-19 га қарши тест топширган.


 Коронавирус пандемияси кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, Саноат ва экология хавфсизлиги, Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги Департаменти томонидан ташкиллаштирилиб доимий назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|