“Ўзбекнефтгаз”: Газ конденсати қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида техник таъмирлаш ишлари олиб борилди (Фото)


 “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси мутахассислари томонидан газ конденсати қазиб олиш ҳажмини ошириш учун, “Помуқ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли “Помуқ” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси 3-технологик тармоғидаги таъмирда бўлган Турбодетандер (МТДА) агрегати маҳаллий мутахассислар томонидан, бошқарманинг ички имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ишга қўшилди.
 
 Конструкторлик ҳужжатлари асосида созлаш (механик, электрик ва ҳаво оралиқларини олиш) ишларидан сўнг, агрегат роторига нормал левитация (муаллақ холат) берилиб, у мувафаққиятли ишга қўшилди.


 Натижада, турбодетандер агрегати барқарор ишлаши таъминланди ва кунлик  12 тонна газ конденсати қазиб олиш ҳажми қисқаришининг олди олинди.  Бундан ташқари, агрегатни таъмирлаш учун зарур импорт эҳтиёт қисмларига ва хорижлик мутахассисларни жалб қилишга кетадиган сарф-харажатлар иқтисод қилинишига эришилди. 

Маълумот учун: “Помуқ” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, Қашкадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, қурилма йилига 3,0 млрд.куб.метр табиий газни тайёрлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|