“Ўзбекнефтгаз”: “Андакли” кондан ўтган йилида 54,6 млн куб метр табиий газ ва 0,53 минг тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди (Фото)

Бош саҳифаРусский


 Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига) жами конлар сони 29 тани ташкил этади. Шундан айни пайтда 20 тасидан газ қазиб олинмоқда. 2 таси (“Ҳаққул”, “Чаккақум”) консервацияда ва 6 тасида излов-қидирув ишлари олиб борилмоқда.   



 Ишлатилаётган 20 та коннинг 2 таси (“Калта-Қир” ва  “Ташқудуқ”) газ конлари, 18 таси (“Қулбешкак”, “Дояхотин”, “Ҳожиқазган”, “Тайлоқ”, “Қумли”, “Қўшимча”, “Учқир”, “Ёрқин”, “Янгиқазган”, “Ғарбий Ҳаққул”, “Шимолий Сузма”, “Миркомилқудуқ”, “Саватли”, “Чаккақум”, “Андакли”, “Жанубий Қулбешкак”, “Ғарбий” ва “Тўмарис”) эса газ конденсати конлари ҳисобланади.


 Бошқарма тасарруфидаги ушбу конларда жами 513 та қудуқ мавжуд бўлиб, шундан 247 тасида (48,1%) газ ва газ конденсати қазиб чиқарилмоқда. 


 Ҳозирги кунда, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик жами 12,2 млн куб метр газ, 145 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда. 



 Хусусан, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган “Андакли” конида ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 


 “Андакли”  конидан 2020 йил давомида 54,6 млн куб метр табиий газ ва 0,53 минг тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди. 


 Айни пайтда республикада пандемия шароити бўлишига қарамай, истеъмолчиларни табиий газ ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида фаолият юритишда давом этишмоқда.


 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ушбу кондаги қудуқлар мажмуаси 6 та бўлиб, шундан ишлаётган қудуқлар 6 тани ташкил қилади. “Андакли” конидаги 5-сонли қидирув қудуғида Юра қатламининг нефть ва газга истиқболлигини ўрганиш мақсадида бурғилаш ишлари бошланган эди. Қудуқни синаш жараёнида 2464–2459 метр оралиғидан (Юра даври терриген ётқизиқларининг XVII қатлами) перфорация ишлари натижасида табиий газнинг кунлик дебити 16 мм штуцерда 426,5 минг куб метрни ва 34,1 куб метр газ конденсатини ташкил қилди.



 2020 йил мобайнида ушбу конда 3 та қудуқ бурғиланиб ишлатишга топширилди. Натижада, қўшимча 27,4 млн куб метр табиий газ  қазиб чиқаришга эришилди. 2 та қудуқни тўла таъмирлаш натижасида эса қўшимча 1,8 млн куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди. 


 “Андакли” конидан қазиб чиқарилган табиий газ, қувурлар тармоқ мажмуасида йиғилиб, 10,2 км диаметри 273 мм ли газ коллектори орқали, 700 мм “Қумли-Учқир” газ қувури орқали  “Газли” газни қайта ишлаш заводига етказилади. Заводда табиий газ чуқур қайта ишланиб, тозалангандан сўнг “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига узатилади. 


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш


|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|