"Ўзбекнефтгаз" AЖ нинг 2017-2019 йиллардаги самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари бўйича маълумоти (%)

Номланиши 2017й.* 2018й.* 2019й.
Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари қийматлари - - 146,5
Самарадорликнинг асосий кўрсаткичларига қўшимча бўлган кўрсаткич қийматлари - - 106,7
Интеграл самарадорлик коеффициенти қиймати 51,0 44,7 126,6
* Маълумотлар "Ўзбекнефтгаз" AЖ бошқарув аппарати бўйича тақдим этилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли "Давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида" ги қарорига мувофиқ, ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолиятини белгиланган тартибда баҳолаш учун самарадорликнинг асосий кўрсаткичларидан фойдаланилади. Ҳисоблаш йўли билан олинган СМК миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган прогноз (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида (кейинги ўринларда бажариш фоизи деб аталади) таққосланади.

Барча СМК бўйича ўртача ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи (СЙК ) сифатида ифодаланади.

Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:

  • СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз;
  • СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада;
  • СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас;
  • СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада;
  • СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада;
  • СЙК миқдори 100 фоиздан ошса — юқори даражада.