Корпоратив маданиятнинг ажралмас қисми сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Молиявий ва комплаенс назорат департаменти Жамият ва унинг ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ички сиёсат ва процедуралари, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги юқори профессионал ва аҳлоқий меъёрларга риоя этилишини таъминлайди.

 “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда унга тегишли корхона ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилаётган ёки йўл қўйилган коррупцион ҳолатлар, юзага келаётган манфаатлар тўқнашуви ҳамда бошқа салбий оқибатлар юзасидан ҳабарлар учун қўйидаги Алоқа каналлари орқали боғланишингиз мумкин:

Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88

Бизнинг почта манзилимиз: kans@ung.uz

Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: compliance@ung.uz