Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида МАЪЛУМОТ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 11 та инвестиция лойиҳалари доирасида 1 410,5 млрд. доллар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

  Жорий йилнинг январь-июль ойларида 11 та лойиҳа доирасида 942,5 млн. доллар (прогнозга нисбатан 103,0%) инвестициялар ўзлаштирилди.

  Шулардан, йил якунига қадар умумий қиймати 4 137,6 млн. долларга тенг бўлган 5 та лойиҳа бўйича янги ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилади. Жумладан:

Сентябрь ойида “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да пропан - бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 4 - тармоғини қуриш ишлари якунланиб, суюлтирилган газни йиллик ишлаб чиқариш қуввати 38,4 минг тоннагача етказилади ҳамда 66 та янги иш ўринлари яратилади.

  Шу билан бирга, Денгизкўл, Хожидавлат ва Шарқий Олот газ конденсати конларини ўзлаштириш лойиҳаси якунланиб, йилига 1 млрд. куб метргача табиий газ ва 6,4 минг тонна газ конденсатини қазиб чиқарилади, 45 та янги иш ўринлари яратилади.

Ноябрь ойида Газли нефт - газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли газдан олтингугуртни тозалаш қурилмаларида пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш ишлари якунланиб, йилига қўшимча 80,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 117 та янги иш ўринлари яратилади.

  Шунингдек, Шўртан нефт - газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш ишлари якунланади ва йилига 61,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Декабрь ойида Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш (ЖТЛ) лойиҳаси доирасида қурилиш - монтаж ишлари тўлиқ якунланади. Натижада йилига 3,6 млрд. куб. метр газ қайта ишланиб, ундан 1,5 млн. тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга объект ишга туширилганидан сўнг 1 321 та мутахассис иш билан таъминланади.