Сайт харитаси

Кўп бериладиган саволлар


Комплаенс ёки комплаенс назорат (инглизча «compliance» сўзидан «мувофиқлик») – бу ташкилот ходимларининг қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатларини олдини олиш ва қонунчиликка, саноат стандартларига ва ички тартиб-қоидаларга (низомлар, йўриқномалар, қоидалар ва бошқалар) риоя қилиш асосида корпоратив ишбилармонлик этикасини татбиқ қилишга қаратилган чора-тадбирлар тизими.

Комплаенс назоратнинг бизнес учун муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

  • бизнес шериклар орасида ишончли ҳамкорлик ва ишбилармонлик обрўсини ҳамда тартибга солувчи органлар (давлат идоралари) билан ишлаш доирасида ишончли тадбиркор мақомини таъминлаш ва сақлаш;
  • ходимлар ва ишга номзодлар орасида ҳалол ва адолатли иш берувчи обрўсини таъминлаш ва сақлаш;
  • ходимларнинг ноқонуний ва ахлоқсиз харакатларни содир этиш хавфини камайтириш, шу сабабли тадбиркорлик субъектларнинг тартибга солувчи органлардан санкциялар (жарималар) олиш хавфини камайтириш;
  • инвесторлар / қарз берувчилар ва таъсисчилар сармоялари / қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилишига ишонч ҳосил қилиш, мос равишда бизнес нархини ошириш;
  • айрим мамлакатларда, тартибга солувчи органлар томонидан қонун хужжатларини бузганлиги учун санкциялар (жарималар) ҳажмини қисқартириш ёки тўлиқ бекор қилиш.

Манфаатлар тўқнашуви – Сизнинг шахсий манфаатларингиз корхона манфаатларига зид келаётган (реал манфаатлар тўқнашуви) ёки айрим холларда зид келиши мумкин бўлган (потенциал манфаатлар тўқнашуви) вазиятдир.

Шахсий манфаатлар деб ўзингиз ёки Сизнинг яқин қариндошларингиз (ота-онангиз, қондош ва ўгай ака-ука ва опа-сингилларингиз, турмуш ўртоғингиз, болаларингиз (фарзандликка олинганлар хам), бобо-бувиларингиз, набираларингиз ва турмуш ўртоғингизнинг ота-онаси, қондош ака-ука ва опа-сингиллари) томонидан пул маблағлари, бошқа мол-мулк, шу жумладан мол-мулк ҳуқуқи, мулкий ҳусусияти бор хизматлар, бажарилган ишларнинг натижалари ёки бошқа хар қандай имтиёзларни олиш имконяти бор бўлиши ҳисобланади.

Манфаатлар тўқнашуви хар доим фуқароларнинг, контрагентларнинг, иш берувчиларнинг, инвесторларнинг ва қарз берувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш билан боғлиқ бўлади, ва қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин:

  • кўтарилган нархларда товарлар / ишлар / хизматларни харид қилиш;
  • етқазиб берилмаган товарлар / кўрсатилмаган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • контрагентлар олдидаги шартномавий мажбуриятлар бажарилмаслиги ва шунинг учун суд ишларига жалб қилиниш;
  • стратегик мақсадларга ёки бизнес-режада кўзда тутилган молиявий кўрсаткичларга эришмаслик;
  • контрагентлар, жамият ва ходимлар орасида ишонч йўқолиши.

Манфаатлар тўқнашувининг юқорида кўрсатилган салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти комплаенс инспекторлари томонидан манфаатлар тўқнашуви аниқлаш бўйича тренинглар ва даврий мониторинг ишлари амалга оширилади, ҳамда жамият ходимлари ва вакант лавозимга номзодлар томонидан манфаатлар тўқнашуви декларацияси (сўровномаси) тўлдирилади.

2019-2020 йиллар учун коррупцияга қарши Давлат дастурига мувофиқ (ПФ-5729 27.02.2019й.) (кейинги ўринларда - «Давлат дастури»), коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, жумладан, давлат улушига эга ташкилотларда комплаенс назорат тизимини жорий қилиш белгиланган.

Давлат дастурига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖда Молиявий ва комплаенс назорат департаменти (кейинги ўринларда – «МКНД») ташкил этилди. МКНД «Ўзбекнефтгаз» АЖда ва унинг корхоналарида комплаенс назоратни олиб боришга масъулдир. МКНД ходимлари мустақиллиги тўғридан-тўғри «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раисига бўйсиниш орқали таъминланади.

Комплаенс соҳасида ҳудудлар билан ишлаш гуруҳи (кейинги ўринларда – «Гуруҳ») МКНД таркибий қисми хисобланади. Гуруҳ худудларда (бошқармалар, заводлар, нефтебазалар ва корхоналар) комплаенс назорат тизимини таъминлайди.

Гуруҳ ходимлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ улуши 100% бўлган хар бир ҳудудда битта ёки иккита комплаенс инспектор кўринишда бўлади. «Ўзбекнефтгаз» АЖ улуши 100%дан кам бўлган корхоналарда бошқа таъсисчилар билан биргаликда комплаенс назорат тизими келишилган ҳолда ўрнатилади. Гуруҳ ходимлари худудлардан мустақилдир ва фақат «Ўзбекнефтгаз» АЖга ҳисобот беради.

Ҳудудларда комплаенс назоратининг ўртатилган тартиби

Комплаенс назоратни самарали ташкил этиш учун тизимли ёндашув амалга оширилиши зарур, шунинг учун «Ўзбекнефтгаз» АЖда қуйидаги йўналишлар бўйича комплаенс назорати амалга оширилади:

  • товарлар, ишлар, хизматлар харидлари ва бошқалар;
  • кадрларни ишга қабул қилиш, рағбатлантириш ва лавозимда кўтариш;
  • контрагентлар, бизнес шериклар ва учинчи шахслар билан ўзаро алоқалар;
  • бизнес тадбирлари ва вакиллик харажатлари, бизнес совғалар ва меҳмондўстлик белгилари;
  • меҳнат хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича саноат ва бошқа йўналишлар стандартлари талабларига мувофиқлик;
  • хайрия ва ҳомийлик фаолияти.

Комплаенс назоратни амалга оширишдан кўзланган мақсад, корхонада юқорида белгиланган барча йўналишларда қонунийлик, шаффофлик, тушунарлилик ва адолатни таъминлашдир.

12.10.2020й. «Ўзбекнефтгаз» АЖ оддий акциялари ягона акциядорининг 15-сонли Қарори билан коррупцияга қарши қуйидаги асосий хужжатлар қабул қилинган:

  1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ коррупцияга қарши сиёсати (рус тилида) (www.ung.uz сахифаси “Ички меъёрий ҳужжатлар” бўлимида мавжуд). «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг коррупцияга қарши сиёсати Жамиятнинг барча ходимлари ва шубъа корхоналари учун мажбурийдир;
  2. «Ўзбекнефтгаз» АЖ корпоратив одоб-ахлоқ кодекси (рус тилида) (www.ung.uz сахифаси “Ички меъёрий ҳужжатлар” бўлимида мавжуд);
  3. «Ўзбекнефтгаз» АЖда манфаатлар тўқнашувини бошқариш низоми (рус тилида) (www.ung.uz сахифаси “Ички меъёрий ҳужжатлар” бўлимида мавжуд).

Белгиланган хужжатлар Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиш мақсадида, дунёнинг илғор амалиётлари ва халқаро тажрибаларини ҳисобга олган холда, шу жумладан ISO 37001: 2016 “Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизимлари – фойдаланиш учун талаблар ва кўрсатмалар” халқаро стандарти талабларига риоя қилган ҳолда ишлаб чиқилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖда қуйидаги алоқа каналлари йўлга қўйилган:

  • ишонч телефони: +(99871) 233-28-88;
  • Жамият почта манзили: kans@ung.uz;
  • Молиявий ва комплаенс назорат департаменти электрон почта манзили: compliance@ung.uz;
  • Telegram мессенджери @ung_anticorBot;
  • ҳудудлардаги (завод ва корхоналар) комплаенс инспекторлари.

Сиз «Ўзбекнефтгаз» АЖ, шу жумладан ҳудудлар (бошқармалар, заводлар, нефтебазалар ва корхоналар) ходимлари томонидан режалаштирилган, содир этилаётган ва содир этилган қуйидаги қонунбузарликлар ҳақида хабар беришингиз мумкин:

  • коррупциявий ва фирибгарлик хатти-харакатлар, талон-тарож, сохтакорлик;
  • потенциал ва реал манфаатлар тўқнашуви («Манфаатлар тўқнашуви нима ва нимага у «Ўзбекнефтгаз» АЖда тартибга солинади?»);
  • мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ва мансаб ваколатидан ташқарига чиқиш;
  • рақобатбардош бўлмаган харид процедуралари;
  • ноқонуний молиявий операциялар;
  • ходимларни ишга қабул қилиш, лавозимини ўзгартириш (ротация), рағбатлантириш ва лавозимини кўтариш пайтида маҳаллийлик, қариндош-уруғчилик, фаворитизм, ҳомийлик ва кланлик;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг корпоратив одоб-аҳлоқ кодекси, Ички мехнат тартиби ва бошқа ички хужжатларни бузилиши;
  • Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги нормаларини бузадиган бошқа харакатлар ва харакатсизликлар.

Юқоридаги қонунбузарликлар ҳақида хабар бераётганингизда қуйидаги маълумотларни тақдим қилишингизни сўраймиз:

  • Ф.И.Ш. ва боғланиш учун алоқа каналлари (Сиз билан боғланиш ва керакли маълумотларни олиш учун);
  • ишлаётган ташкилот номи ва лавозим (агар Сиз юрдик шахснинг манфаатларини химоя қилсангиз), ишлаётган бўлим/цех номи (агар Сиз корхона ходими бўлсангиз);
  • содир бўлган, содир этилаётган ёки содир этилиши кутилаётган қоидабузарлик / қонунбузарлик вақти ва такрорланиши (бир маротаба, қайтарилаётган);
  • қоидабузарлик / қонунбузарлик қисқача тавсифи (шу жумладан, маълумотлар, аниқ муҳим фактлар ва ҳолатлар, муҳим тафсилотлар, сабаблар ва ҳ.к.);
  • потенциал айбдор ва / ёки алоқадор шахслар Ф.И.Ш. ва лавозими;
  • қоидабузарлик / қонунбузарлик тўғрисида билиши ва берилган маълумотларни тасдиқлаши ва / ёки тўлдириб бериши мумкин бўлган корхона ходими Ф.И.Ш. ва лавозими;
  • бошқа барча соҳага оид фойдали маълумотлар.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ / комплаенс инспекторлар Сизнинг шахсингиз ҳақидаги маълумотларни махфийлигини таъминлайди, хамда Сиз берган ҳабарни ҳар томонлама ва тўлақонли ўрганишни кафолатлайди.

UNG logo

© «Ўзбекнефтгаз» АЖ

100047, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 21-уй

Боғланиш учун маълумотлар

Девонхона: +(99871) 207-27-72 | 22-32
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88 (1810)
Бизнинг почта манзилимиз: kans@ung.uz, ung@exat.uz
Матбуот хизматининг электрон манзили: ungps@ung.uz

Иш тартиби

Иш кунлари: Душанба – Жума | Дам олиш кунлари: Шанба ва Якшанба
Иш соати: 09:00 дан 18:00 гача | Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача

Ижтимоий тармоқларимиз

Бизнинг янгиликларга обуна бўлинг

Обуна бўлиш

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда www.ung.uz веб-сайти манзили кўрсатилиши шарт.