Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акцияларни сотиб олиш

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва «Ўзбекнефтгаз» МХК уставига асосан Компаниянинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:

I. акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Компания устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;

II. акцияларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши қарорига кўра;

III. акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:

а) Компанияни қайта ташкил этиш;

б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;

в) Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ Компания томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;

г) Компаниянинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.

 

Компания томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

«Ўзбекнефтгаз» МХК айни вақтда Компаниянинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олишни амалга оширмаяпти.

 

ҲУРМАТЛИ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК АКЦИЯДОРЛАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сонли "Давлат улуши устунлик қиладиган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорини ижро этиш учун «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг давлатга тегишли бўлмаган оддий акцияларини имтиёзли акцияларга конвертациялаш жараёни амалга оширилмоқда.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40 моддаси талабларига мувофиқ, 2017 йил 24 июнда бўлиб ўтган ва «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга бағишланган навбатдан ташқари умумий йиғилишда овоз бериш жараёнида қатнашиб, қарши овоз берган ёки узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар ўзларига тегишли бўлган барча акцияларни ёки уларнинг бир қисмини жамият сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

«Ўзбекнефтгаз» МХК акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 20 июнь ҳолатига кўра шаклланган акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг реестри асосида тузилади.

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциялари «Grant Thornton Valuation» МЧЖ мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича, яъни бир акция учун 6 157 сўм тўлаб сотиб олинади.

Акциядорнинг унга тегишли акцияларни сотиб олишлари ҳақидаги ёзма талабномаси «Ўзбекнефтгаз» МХКга юборилади ва унда акциядорнинг манзили (яшаш жойи) ва у сотиб олишларини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилади.

Акциядорларнинг уларга тегишли бўлган акциялар «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талабномалари 2017 йил 24 июнда бўлиб ўтган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб кечи билан ўттиз кун ичида «Ўзбекнефтгаз» МХКга тақдим этилиши лозим. Ушбу муддат ўтгандан сўнг «Ўзбекнефтгаз» МХК ўн кун ичида талабнома юборган акциядорларнинг акцияларини сотиб олиши шарт.

Маълумотлар учун тел.: (998 71) 236-79-76; (998 71) 236-76-07.

Сўнгги ўзгартириш: 30.06.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech