Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Танловга якун ясалди!

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш юзасидан ўтказилган очиқ ижодий танловнинг натижалари ҳақида хабар бермоқда. Таркиби «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти ва мутахассислари вакилларидан иборат бўлган Танлов комиссияси танловнинг 2017 йил 10 октябргача узайтирилган иккинчи босқичи доирасида келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари бўйича бир овоздан 1329-сон остидаги иштирокчи — Калонов Бахром Қосимжоновични ғолиб сифатида эътироф этди.

Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида Ишчи орган томонидан Комиссия кўриб чиқиши учун танлов ҳужжатлари талабларига мос келадиган 219 вариант тақдим этилди. Кўриб чиқиш жараёнида танлов ҳужжатлари билан белгиланган ва шу жумладан ранглар жилоси, матн ва шрифт, графика, мақсадли аудитория, энг муҳим элементларни ўзига киритадиган техник талаблар ҳам ҳисобга олинди. Бундан ташқари, логотиплар ҳам рангли, ҳам оқ-қора шаклда кўриб чиқилди, таклифлар JPEG и PNG форматларида тақдим этилди. Шунингдек, танлов ишларининг Ўзбекистон Республикасининг миллий ва маданий ўзига хос хусусиятларини, нефтгаз тармоғининг ғояларини акс эттирадиган элементларига ҳам эътибор қаратилди.

Нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танловнинг мутлақ ғолиби 2017 йил 5 декабрда, Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет катта театрида бўлиб ўтган И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил топганлигининг 10-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда эълон қилинди. Тадбир доирасида ғолибни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ номидан Калонов Бахром Қосимжоновичга Chevrolet Spark русумли автомобилнинг калитлари топширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танловнинг барча қатнашчиларига миннатдорчилик билдиради ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-йиллиги билан табриклайди!

Сўнгги ўзгартириш: 06.12.2017 18:52

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech