Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Мақсад – табиий газ қазиб чиқаришни ошириш

2017 йил 4 декабрда Бухоро вилоятининг Олот туманида «New Silk Road Oil & Gas» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган «Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГККни ва Шарқий Олот ГККни ободонлаштириш» лойиҳаси доирасида Хўжасаят участкасидан табиий газ қазиб чиқариш ишлари бошланиши маросими бўлиб ўтди. Бундан аввал эса мамлакатнинг табиий газга бой минтақаларида «зангори ёқилғи» қазиб чиқариш жараёнларини оптималлаштирига қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини ўтказиш юзасидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Хитой миллий нефть компанияси (CNPC) ўртасида 2006 йил июнь ойида тузилган Битимни амалга ошириш натижалари бўйича Қоракўль инвестицион блокида янги Хўжасаят, Хўжадавлат ва Шарқий Олот газ конденсати конлари очилди.

Уларни ободонлаштириш ва саноат усулида фойдаланишга тушириш мақсадида томонлар ўртасида «New Silk Road Oil & Gas» МЧЖ шаклида қўшма корхона яратилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 октябрдаги Қарорига мувофиқ лойиҳанинг Техник-иқтисодий асосланиши (ТИА) тасдиқланди ва барча керакли имтиёзлар тақдим этилди.

Жорий йилнинг май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи давомида Республикамиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг CNPC компанияси боқаруви раиси жаноб Вал Илин билан учрашуви ушбу лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш учун кучли туртки берди.

Хусусан, CNPC кафолати остида Хитой Банки билан қисқа муддатларда кредит Битими имзоланди. Жорий йил 30 май куни тамал тошини қўйиш маросими ўтказилди ва лойиҳани рўёбга чиқариш ишлари фаол босқичга ўтди.

Олти ой давомида 47 км магистрал газ қувури, 15,7 км шлейф газ қувури ўтказилди, Хўжасаят участкасини ободонлаштириш, 72 кишига мўлжалланган вахта шаҳарчасини барпо этиш ишлари якунланди, 2 та янги қудуқ бурғиланди, аввал бурғиланган учта қудуқ капитал таъмирланди, реал вақт тартибида табиий газ қазиб чиқаришни назорат қилиш учун замонавий автоматлаштирилган бошқариш пульти қурилди.

Яқин истиқболда эса Қўшма корхона Хўжадавлат ва Шарқий Олот конларини ободонлаштириш, 8 та янги қудуқларни бурғилаш ва аввал бурғиланган учта қудуқни таъмирлаш ҳамда 43 км газ қувурини ўтказиш ишлари амалга оширишни режалаштирмоқда.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида экспортга жўнатиш учун ҳар йили 1,0 млрд. куб. метргача табиий газ қазиб чиқариш ва ички бозорда сотиш учун қарийб 6,5 минг тонна газ конденсатини ишлаб чиқариш таъминланади.

Сўнгги ўзгартириш: 05.12.2017 14:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech