Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Янги ўқув йили бошланди

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (ИТУ) филиалида янги ўқув йилини очиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда олий ўқув юртининг раҳбарлари, ўқитувчилар, талабалар ҳамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти вакиллари иштирок этдилар. 

Шу куни мазкур илм даргоҳи нефтгаз соҳасининг мутахассислари бўлиб етишишга қарор қилган 235 нафар йигит-қизларни ўз бағрига олди. Улар бу ерда «Геологик разведка технологияси», «Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш», «Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти» ва қатор бошқа йўналишларда назарий ва амалий билим ва кўникмаларни орттирадилар.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (ИТУ) филиалига янги кирган талабалар учун биринчи машғулот айниқса ҳаяжонли ва унутилмас бўлди, чунки у Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган эди. Йигит-қизлар унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги фильмни томоша қилдилар, таржимаи ҳолидаги муҳим босқичлар, мустақиллик йилларида амалга оширган улкан яратувчанлик ишлари билан атрофлича танишдилар.

– Ушбу нуфузли олий ўқув юртининг талабаси бўлиш – бу шарафли ва масъулиятлидир, - деб таъкидлади биринчи курс талабаси Валерия Ким. – Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг ривожланиши мамлакат ёшлари учун катта имкониятларни яратмоқда, ва биз бу даргоҳда орттирган билим ва кўникмалардан Ватанимиз равнақи йўлида самарали фойдалана олишимизга ишонаман!

Сўнгги ўзгартириш: 18.09.2017 19:08

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech