Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Аёллар келажак энергияси учун

«Ўзбекнефтгаз» АЖ вакиллари «ЭКСПО — 2017» Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси доирасида Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида 31 август — 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтган «Аёллар келажак энергияси учун» форумида иштирок этдилар. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган, ресурсларни тежаш ва табиатдан оқилона фойдаланиш тарафдорлари бўлган 300 дан ортиқ қатнашчи аёллар ушбу соҳадаги миллий лойиҳалар тақдимотларини ўтказиш, «келажак энергияси» трендларини, «яшил» молиялаштиришнинг самарали воситаларини, «яшил» технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришда аёллар ролини муҳокама қилиш учун тадбир майдонида жам бўлдилар. Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг нефтгаз тармоғига бағишланган махсус маъруза қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон «Соф Ривожланиш Механизми» (СРМ) лойиҳаларида иштирок этади. Ушбу лойиҳалар доирасида табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган соҳаларда атроф-муҳитга таъсирни камайтиришга қаратилган ускуналар ва технологик жараёнларни янгилаш ва реконструкция қилишни назарда тутадиган бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Табиий ресурслардан авайлаб, оқилона фойдаланишни мақсад қилган, бизнесни ривожлантириш ва инвестицион муҳитни яхшилаш учун шарт-шароитларни яратиб бераётган мамлакат иқтисодиёти Ўзбекистоннинг замонавий нефтгаз тармоғи барқарор ривожланиши стратегиясининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Шу маънода, республика ёқилғи-энергетика мажмуининг етакчиси сифатида Ўзбекистон нефтгаз тармоғини янада юксалтириш вазифаси объектларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш жараёнида экологик хавфсизликни таъминлашга бўлган талабларни кучайтирмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларининг экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган фаолияти Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида«ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади ва барча амалда бўлган халқаро табиатни муҳофаза қилиш меъёрларга жавоб беради. Бу борадаги ишлар тармоқнинг муддати узайтирилган махсус «2017-2021 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ҳаракатлар Дастури» доирасида ўтказилмоқда.

Форум иштирокчилари углеводородларни разведка қилиш, қазиб чиқариш, транспортировка қилиш ва қайта ишлашнинг барча босқичларида сифат, унумдорлик, меҳнат хавфсизлиги ва экологик хусусиятларни уйғунлаштиришга имкон берадиган тармоқ лойиҳалари билан батафсил танишишга муваффақ бўлдилар.

Муҳокамалар якунлари бўйича «Аёллар келажак энергияси учун» халқаро форумининг Қарори қабул қилинди.

Сўнгги ўзгартириш: 05.09.2017 15:55

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech