Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танловни узайтириши тўғрисида хабар беради

Қадрли дўстлар! «Ўзбекнефтгаз»АЖянги логотип яратиш бўйича очиқ танлов муддатини узайтиряпти (1 сентябрдан 1 октябргача).Ушбу танловда иштирок этишни хоҳлайдиганлар сони катта бўлганлиги сабабли ва ўз таклифларини танлов муддатларидан кечикиб юборган кўп сонли қатнашчиларнинг илтимосларига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танловни узайтиради.

Ўзбекистоннинг етакчи тармоғи учун янги логотипнинг ўз вариантингизни таклиф қилиб, тарихнинг бир қисмига айланиш имконига эга бўласиз. Танловнинг иккинчи босқичида биз талабномаларни узатиш шартларини оптималлаштирдик. Ўз тасаввурингизни ишга солинг, ўйлаб топинг, вариантлар ва талабномаларингизни расмийлаштиринг ва танловда иштирок этинг.

Нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танловга талабномаларни узатиш муддати 2017 йил 10 октябргача узайтирилди.

Қатнашчилар ўз таклифларини logo@liting.uz электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 2. Маълумотлар учун тел.: (+99871) 280-67-45.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танловда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бир қаторда хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам иштирок этиб, нефтгаз тармоғининг миллий бренди юзасидан ўз нуқтаи назарларини таклиф қилишлари мумкин.

Талабнома қандай узатилади?

  1. Танловнинг низоми ва техник топшириғи билан танишинг.
  2. Янги логотипнинг ўз намунангизни ва унинг таърифини ишлаб чиқинг.

Таклифларни ким ва қандай баҳолайди?

Таклифларнинг барчаси танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Ушбу комиссиянинг таркиби «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти вакилларидан иборат.

 

Комиссия таклифларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:

- компания фалсафаси, миссияси ва қадриятларини акс эттириш;

- логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;

- логотип босма ва нобосма ахборот ташувчиларига, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларга мос келиши;

- логотипнинг визуал, яъни яққол кўринадиган қисми креативлиги ва янгичалиги (янги логотип амалдагига ўхшаш бўлиши мумкин эмас).

Комиссия 50 (элликта) энг яхши вариантларни танлаб олади ва финалга чиққан иштирокчилар ўртасида очиқ танлов ўтказади. Финал босқичига чиққанларнинг янги логотип вариантлари, танлов натижалари ва ғолибнинг номи қуйидаги расмий сайтда эълон қилинади: http://www.ung.uz.

Танлов ғолиби қимматбаҳо мукофот: Chevrolet Spark русумли автомобил билан тақдирланади!

Танлов 2017 йил 10 октябргача узайтирилди.

Сўнгги ўзгартириш: 04.09.2017 17:38

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech