Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тармоқ ёшларининг салоҳияти

«Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти ва Нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма ташаббуси йирик ёшлар лойиҳасида мужассамланди. 2017 йилнинг 1-5 август кунлари Қашқадарё вилоти Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар соғломлаштириш маскани негизида «Баркамол ёш мутахассис — кудратли юрт таянчи» шиори остида Нефтгаз тармоғи ёш мутахассисларининг 1-чи Форуми бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизнинг барча минтақаларида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг турли корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг вакиллари бўлган 350 дан ортиқ йигит ва қизлар иштирок этдилар.

Мазкур Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида«ги Фармонини ижро этиш доирасида амалга оширилди. Тадбир демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллиги ошириш ҳамда йигит-қизлар замонавий касб-ҳунарларга эга бўлишлари учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, уларнинг амалий ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, интеллектуал ва илмий салоҳиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган.

Тадбир дастури ҳам шу вазифаларга мувофиқ аснода тузилди. Информацион ва ўқув семинарлар туркуми билан бир қаторда, саноат корхоналарининг ва форум қатнашчилари яратган лойиҳаларнинг тақдимотлари бўлди. «Ўзбекнефтгаз» АЖда илмий маслаҳатчи сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси ФА Академиги Негматов Сойибжон Содиқович билан очиқ мулоқот форматидаги учрашув ўтказилди. Шу билан бирга «Уч авлод» учрашуви доирасида тармоқ фахрийлари ва ҳозир соҳада меҳнат қилаётган мутахассислар ўзларининг бой тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Устюрт газкимё мажмуасини қуриш ва ишга тушириш лойиҳасини рўёбга чиқариш устида машаққатли иш олиб борган ёш мутахассислар тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи «Устюртга йўл» бадиий фильмида бош ролларни ижро этган актёрлар ва фильм яратувчилари билан учрашув ўтказдилар. Форумнинг энг фаол ва ташаббускор иштирокчиларига эсдалик совғалари ва сертификатлар тақдим этилди. Дастурга Шўртан газкимё мажмуасига ташриф буюриш медиа-тури киритилган бўлиб, унинг давомида журналистлар тармоқнинг етакчи корхоналарининг бири ҳисобланган ушбу мажмуанинг фаолияти билан батафсил танишишга муваффақ бўлдилар.

Тадбир якунлари бўйича ёш мутахассислар конференцияси ўтказилди ва унинг давомида ушбу форумни анъанавийга айлантириш юзасидан қарор қабул қилинди. Анжуман қатнашчилари ёшлар билан иш олиб боришни янада такомиллаштиришга қаратилган қатор амалий таклифларни ўртага ташладилар, ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳиятига янги ғояларини киритдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 07.08.2017 20:53

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech