Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» АЖ янги объектларни ишга туширяпти

Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани...

2017 йил 24 июлда Муборак ГҚЗ ҳаётида катта воқеа рўй берди.

Корхонада 19-чи блок ишга туширилди. Ушбу қурилма ишлаб чиқариш жараёнида энг асосий функцияни бажаради. Унинг вазифаси — газни олтингугурт ва бошқа механик аралашмалардан ажратишдан иборат. Натижада тайёр маҳсулот — табиий газ ҳосил бўлади. Ушбу агрегатнинг қуввати жуда катта: у бир йилда қарийб 2 млрд. куб метр зангори ёқилғини қайта ишлашга қодир. Блокнинг бошқариш тизими автоматлаштирилган, энг замонавий технологиялар қўлланган. Қурилмадан фойдаланиш жуда самарали ва бир қатор афзалликларга эга.

Муборак газни қайта ишлаш заводи (МГҚЗ) ўз қувватлари бўйича нафақат МДҲ мамлакатлари орасида, балки дунё миқёсида энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Саноат гиганти ҳар йили Ўзбекистонни 30 млрд. куб метр газ билан таъминлайди. Истеъмол қилинаётган табиий ресурснинг 60 фоизидан ортиғи айнан шу объектда қайта ишланади.

 

 

 

Блокнинг очилиши — бу Муборак туманида 24 июль куни содир бўлган ягона воқеа эмас. МГҚЗ шаҳарни ташкиллаштирувчи ва таъминловчи корхона бўлиб, унинг томонидан доимо янги иш жойлари яратилади. Шу куннинг ўзида заводнинг яқинида «Муборак ТЕКС» янги пайпоқ фабрикаси очилди.

Ушбу тўқимачилик корхонасида 100 дан ортиқ киши иш билан таъминланган. Булар асосан яқин атрофдаги қишлоқларда яшовчи ёш мутахассислар. Корхона Хитойдан олиб келинган ускуналар билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш жараёни итальян ва корейс технологиялари асосида олиб борилади. Корхонанинг йиллик қуввати — 8 млн. жуфт пайпоқ маҳсулоти. Ушбу лойиҳага киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 24 млрд. сумни ташкил қилди.

 

Қорақалпоғистон ҳам ўзининг саноат қувватларини ривожлантиряпти.

2017 йил 24 июль куни «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти бошчилигида Нукус шаҳрида полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Корхона диаметри 16 мм дан 630 мм гача бўлган трубаларни ишлаб чиқара бошлади. Улар газ ва сувни транспортировка қилиш учун қўлланилади. Ушбу агрегат экструзион линия деб номланади ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширади. Бу ерда тўртта ана шундай қурилмалар ўрнатилган. Корхона йилига 8 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Хом ашё сифатида Устюрт ва Шўртан газкимё мажмуалари етказиб берадиган полиэтилен ва полипропилен гранулалари ишлатилади. Ушбу объект қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи рамзий тошни қўйган жорий йилнинг январь ойида бошланган. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 22 млрд. сўмни ташкил қилди ва бунга қўшимча Хитойдан умумий қиймати 2,5 млн. долларлик ускуналар келтирилди. Натижада корхона 150 дан ортиқ кишини иш билан таъминлади.

Тармоқдаги янги қурилишларнинг навбатдаги манзили — Қорақалпоғистондаги Муйнак туманидир. Бу ерда чўл бағрида замонавий, кўркам болалар боғчаси барпо этилди. Унинг ҳам очилиш маросими 24 июлда бўлиб ўтди.

Ушбу ҳудудда жойлашган қишлоқларнинг икки минглик аҳолиси учун мазкур мактабгача муассаса ўта зарур эди. Энди бу ота-оналар ўз фарзандларини уйларидан ўнлаб километр масофада жойлашган қўшни ҳудудга олиб боришдан холи бўлдилар. Болаларга тантанали байрамона муҳитда янги боғчанинг рамзий калити топширилди. Ушбу объекнинг барпо этилиши нефтгаз тармоғининг кўплаб ижтимоий лойиҳаларининг бири бўлди.

Мана бу эса Бухоро вилоятининг Ромитон тумани.

Бир йил аввал бу ерда «Ёрқин» деб ном олган янги газ конденсати кони очилган эди. Бу ерда иккинчи қудуқ тажриба-саноат усулида фойдаланишга топширилди.

Қудуқнинг чуқурлиги — 1500 метр. Кунига бу конда 300 минг куб метрдан ортиқ газ ва бунга қўшимча ёқилғи сифатида ишлатиладиган беш тонна конденсат қазиб чиқарилади.

Қазиб чиқарилган табиий ресурс яқин атрофда жойлашган газни қайта ишлаш заводига узатилади. Шу кунларда яқин вақт ичида ишга тушириладиган 3-чи қудуқни ҳам бурғилаш ишлари олиб бориляпти.


Сўнгги ўзгартириш: 27.07.2017 16:19

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech