Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг янги логотипи ва слоганини яратиш бўйича очиқ ижодий танловга таклифларни қабул қилиш давом этмоқда!

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг янги логотипи ва слоганини яратиш бўйича очиқ ижодий танловда иштирок этишга шошилинг! Таловда қатнашиш талабномалари 2017 йил 21 июлгача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йили 20 июнда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан нефтгаз тармоғининг янги логотипи ва слоганини яратиш юзасидан танлов эълон қилинган эди. Танлов ғолиби ташкилотчилар томонидан 30 августда аниқланади ва бош соврин - «Chevrolet Spark» русумли автомобиль билан тақдирланади.  

Танловда ҳам алоҳида шахслар, ҳам жамоалар (гуруҳлар) иштирок этиши мумкин. Тақдим этиладиган ишлар танлов қоидалари ва техник регламентига мувофиқ бажарилиши, уларга тўлдирилган шакл ва тушунтириш хати илова қилинган бўлиши лозим. График файллар ва матнли таърифларни қуйидаги электрон почтага: logo@liting.uz; ёки қуйидаги манзилга жўнатиш мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 2. Маълумотлар учун телефон: (+99871) 280-67-45.

Сўнгги ўзгартириш: 13.07.2017 17:26

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech