Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Давлатимиз раҳбари Мингбулоқ туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Мингбулоқнефть» Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи давомида Хитой Миллий нефть ва газ корпорацияси (CNPC) директорлар кенгаши раиси Ван Илин билан учрашди.

Ўтказилган учрашувда “Мингбулоқ кони ҳудудида қидирув ва ўзлаштириш ишларини олиб бориш” лойиҳаси доирасидаги  ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Лойиҳа доирасида 255,3 млн.АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестициясини жалб этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда нефть захирасини кўпайтириш, шунингдек Мингбулоқ конида 4 та янги қудуқларни бурғулаш ва аввал бурғуланган 4 та қудуқни капитал таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Давлат инвестиция дастури “Манзилли рўйхати”га киритилган бўлиб, жорий йилда 15 млн.АҚШ доллари миқдорида чет инвестицияларини ўзлаштириш кутилмоқда.

Лойиҳанинг бош пудратчиси «Xibu Drilling Engineering» хитой компанияси томонидан Мингбулоқ конида янги қудуқда бурғулаш ишлари бошланди.

Ушбу лойиҳа доирасида 136 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Мухтарам Президентимиз бурғуловчилар ва  хитойлик мутахассислар билан суҳбатлашиб, ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 

Шу ерда Фарғона водийсида ўтказилган геологик қидирув ишлари натижалари ҳақида маълумот берилди. Бу кўплаб турдаги табиий бойликларни аниқлаш имконини берди. Келгусида уларни ўзлаштириш бўйича замонавий корхоналар ташкил этилади.  Наманган вилоятида қуриладиган гидроэлектр станциялари лойиҳаси ҳам намойиш қилинди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги "2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Наманган вилоятида умумий қуввати 38,5 мВт, ишлаб чиқариш қуввати 150,8 миллион кВт соатни ташкил этувчи кичик гидроэлектр станцияларини қуриш кўзда тутилган. Жумладан, Учқўрғон тумани ҳудудида Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскадини қуриш режалаштирилган.  Президентимиз сувдан энергия олиш табиат инъом этган имконият экани, бундай энергия қайта тикланиши, экологик тозалиги ва арзонлиги билан афзал бўлишини таъкидлади. Хитой тажрибаси асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудида кичик гидроэлектр станциялари қурилиши, келгусида электр таъминотининг катта қисми ушбу манбалар ҳисобидан қопланишини қайд этди.  Сув тозалаш иншоотлари барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тизимли ёндашув зарурлиги таъкидланди, мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Сўнгги ўзгартириш: 12.07.2017 16:24

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech