Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларига старт берилди

Мингбулоқ кони ҳудудида қидирув ва ўзлаштириш ишларини олиб бориш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2017 йил 5 июлда Мингбулоқ конида бурғилаш ишларини бошлаш маросими ўтказилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 255,3 млн.АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестициясини жалб этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда нефть захирасини кўпайтириш, шунингдек Мингбулоқ конида 4 та янги қудуқларни бурғилаш ва аввал бурғиланган 4 та қудуқни капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, нефть қазиб чиқариш кўзда тутилган.

Шу билан бирга лойиҳа доирасида 136 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи мобайнида ўтказилган учрашувлар ва эришилган келишувлар лойиҳа бўйича ишларни жадаллаштиришга муҳим туртки бўлди.

Лойиҳа «Андижаннефт» АЖ ва хитойнинг «CNPC» компанияси ўртасида тузилган «Мингбулокнефт» қўшма корхонаси томонидан амалга оширмоқда.

 

Сўнгги ўзгартириш: 13.07.2017 15:42

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech