Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш

2017 йил 27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан “Аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Ўзтрансгаз” АКнинг раҳбарияти, масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Республика газ ҳўжалигини 2016-2017 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2545-сонли қарори ижроси бўйича компаниянинг буйруғи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида 68,6 км. газ қувурлари мукаммал таъмирланиб, 171,9 км. газ қувурлари реконструкция қилинди, 70 минг 469 дона газ тақсимлаш пунктлари ревизия қилинди, 7 минг 201,3 км. қувурлар босим остида синалди, шунингдек 5607,8 км. ер ости қувурлари махсус прибор ёрдамида текширилди ва 1690,4 км. газ қувурлари буёқланди.  Ҳозирги кунда компания  томонидан республикамизнинг  барча   ҳудудини  қамраб  олувчи  130  минг  километрдан ортиқ газ  қувурлари орқали  14 миллионга  яқин аҳоли истиқомат қилаётган 3 миллиондан зиёд уй-жойлар, 80 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчилар,  яъни 5 мингдан зиёд саноат корхоналари, 46 мингга яқин маиший ва ижтимоий объект ҳамда  30 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорларга табиий газ етказиб берилмоқда. Шунингдек,  айни пайтда, ҳудудларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан 2 миллион 500 мингдан ортиқ хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Тасдиқланган график доирасида аҳолига жорий ыиш мавсумида 138 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ ва 155 мингдан ортиқ маиший газ балонлари етказиб берилиб, қиш мавсумида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Албатта, табиий газ бебаҳо бойлик ҳисобланади. Шундай экан, уни асраб-авайлаш, фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик барчамизнинг бурчимизга айланмоғи лозим. Шу боис компаниямиз ходимлари сўнгги пайтларда миллий  бойлигимиздан  нооқилона фойдаланиш ёки  талон-тарожликка  йўл  қўймаслик,  истеъмол  қилинган  газ  ҳақини  ўз  вақтида  давлат  ғазнасига  тушириш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун жойларда  тарғибот  ишлари  олиб  борилиб,  ноқонуний  табиий  газ  истеъмоли  билан  шуғулланувчиларга нисбатан  тегишли  тартибда  чора  кўрилаяпти. Оммавий  ахборот  воситалари  билан  ҳамкорликда  мунтазам  равишда  қўшма  рейдлар  уюштирилиб, аниқланган ноқонуний  ҳолатларга  чек қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 13 сентябрдаги №19-03-22-06-ЎзР-56-2016-сонли реестрига асосан 2016 йил 1 октябрдан аҳоли томонидан фойдаланилган табиий газ учун тарифларга кўра 10 м3 учун 2 461 сўм, газ ўлчагичлари йўқ ҳолатда коммунал-рўзғор эҳтиёжларига ишлатиладиган газ учун марказий иссиқ сув тамъминоти бор уйларда овқат пишириш газ плиталарига бир яшовчидан ойлик тўлов 4 681,50 сўм этиб белгиланган.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзтрансгаз” АК фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Газ тўловига муносабат” номли видеофильм намоиш этилди. Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Сўнгги ўзгартириш: 18.03.2017 14:25

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech