Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефтгаз тармоғидаги инновациялар

Нефтгаз тармоғидаги инновациялар углеводородлар ҳажмини кўпайтириш, товар маҳсулоти таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, қўл меҳнатидан фойдаланишни камайтириш, энг муҳим моддий ресурсларни сарфлаш меъёрларини пасайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган.

Инновацион сиёсат давлат даражасида сақланиб келмоқда. Бунинг исботи сифатида ЎзР Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни келтириш мумкин.

Ҳар йили Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркалари ўтказилади. Ушбу тадбирларда доимо «Ўзбекнефтгаз» МХК иштирок этиб, новаторлик таклифларни қисқа муддатларда жорий этиш ва фан ва ишлаб чиқариш алоқаларини мустаҳкамлашга кўмак бермоқда. Натижада ўтган тўққизта Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркалари давомида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан 200 га яқин битимлар тузилди. Ҳар йили янги техника, илғор технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш Режалари доирасида 80 дан ортиқ илмий-техника ечимлари қўлланилмоқда.

Қўлланилган инновациялар туфайли қўшимча равишда 51 394,7 млн. куб метр газ, 493,6 минг тонна ПФБ, 3212,1 минг тонна газ конденсати, 1478,9 минг тонна нефть газиб чиқарилди, 295,7 минг тонна полиэтилен ҳамда қиймати 20 128,1 млн. сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 2933,4 $ га тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 854,549 млн. сўмлик ресурслар тежаб қолинди.

2009 йилдан бошлаб ҳар йилги «Ўзбекистон Нефти ва Гази - OGU» Халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида нефтгаз тармоғи корхоналарига ISO 9001, OHSAS 18001 ва ISO 14001 халқаро сертификатларини тантанали тақдим этиш маросимларини ўтказиш анъанага айланди.

Ўзбекистон нефтгаз тармоғи корхоналарда ISO 9001 халқаро стандарти, ISO 14001 менежмент тизимлари ва OHSAS 18001 соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича сертификатлаштирилган сифат менежменти сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.  

Бундай муваффақиятга XXI аср бўсағасида барча кўрсаткичлари бўйича илғор деб эътироф этилган Шўртан газкимё мажмуасини барпо этиш ишлари бошланган даврда, мазкур йўналишда мунтазам ишлар олиб борилганлиги туфайли эришилди. Бу нафақат нефтгаз тармоғининг кўпгина корхоналари учун кучли туртки бўлди, балки халқаро стандартларга мувофиқ бўлиш лозимлигини англаш жараёнини тезлаштирди.

 

ISO 9001 халқаро стандартини нефтгаз ускуналарини ишлаб чиқарувчи «Ўзкимёмаш» корхонаси 1999 йилда биринчилар қатори жорий эта бошлади. 

Ушбу жамоадан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўрнак олиб, 2001 йилда ўз корхонасида халқаро стандартларни жорий қилиш ташаббуси билан чиқди.

Сўнгги ўзгартириш: 18.03.2017 14:07

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech