Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш лойиҳасининг ғояси ва уни амалга ошириш тарихи Ўзбекистон кино санъати усталарини руҳлантирди

2016 йил 20 декабрь куни Тошкентда «Аср қурилиши» ва «Устюртга йўл» фильмларининг премьералари бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Қорақалпоқфильм» студияси, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва бир гуруҳ етакчи Корея компаниялари томонидан ҳамкорликда амалга оширилди.  Мазкур ҳужжатли ва бадиий фильмлар Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш тарихи, улкан лойиҳанинг пайдо бўлиши ва амалга оширилиши, ёш иқтидорли мутахассислар ҳақидаги сермазмун баёнга асосланган. Тантанали тадбирларда Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари, ижодий ва илмий соҳалар зиёлилари, нефтгаз секторининг мутахассислари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.       

Углеводород хом ашёсини қайта ишлашга мўлжалланган юртимиз тарихидаги энг йирик инвестицион лойиҳани рўёбга чиқаришнинг ҳар бир босқичи халқаро нефтгаз ҳамжамияти учун ҳақиқий сенсацияга айланиб қолди. Устюрт ГКМ бир қатор халқаро мукофотлар соҳиби бўлиб, бутун дунё эътирофига сазовор бўлди. Бундай ютуқлар қаторидан қуйидагиларни келтириш мумкин: «Project Finance International Magazine» халқаро нашри версияси бўйича 2012 йилнинг энг йирик битими; PFI Thompson Reuters ва PFM Euromoney ахборот-таҳлилий агентликлар халқаро нашри версияси бўйича 2013 йилнинг энг йирик битими; «Infrastructure Journal» халқаро нашри версиясига кўра 2014 йилнинг энг йирик битими.

«LotteChemical», «KOGAS» ва «GSE&R» каби номдор компаниялар ушбу ноёб лойиҳанинг шериклари ҳисобланади. Лойиҳани молиялаштиришда Кореянинг Эксимбанки, KSURE, Осиё тараққиё банки, Корея молия корпорацияси, Корея тараққиёт банки, Хитой Давлат тараққиёт банки, ING – Банки, Гермес ва қатор халқаро тижорат банклари иштирок этдилар.  Мажмуани қуриш ишлари «SamsungEngineeringCo. Ltd», «HyunadiEngineeringCo. Ltd», «GSEngineering&ConstructionCorp.» каби дунёда машҳур компаниялар томонидан амалга оширилган бўлиб, уларнинг самарали биргаликдаги ҳаракатлари барча босқичларни белгиланган муддатларда якунлашга имкон берди.  Яъни, умумий қиймати 3,9 млрд. долларга тенг (дунё тарихида энг қимматбаҳо саноат лойиҳаларидан бири) бўлган лойиҳа бўм-бўш жойдан бошланган. Ҳозирги вақтда ГКМда деярли 1,5 минг нафар ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 300 нафардан ортиғи касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.

Айнан ана шу ёш қобилиятли мутахассислар қиёфалари бадиий кинофильм ижодкорларига илҳом бағишлаган бўлса, ажаб эмас. Кино соҳаси арбоблари улар билан бевосита мулоқот қилдилар, қурилиш босқичларини пухта ўрганиб чиқдилар. Натижада жуда ростгўй, ҳаётий фильм яратилди. Ушбу фильмлар премьералари катта муваффақият билан ўтди.

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2016 18:47

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech