Соҳа янгиликлари

Печать
19.02.2018 00:18

2018 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулхонаси веб портали янги талқинда ишга туширилди

Мурожатчилар учун қулайлик яратиш ва тезкорликни ошириш мақсадида pm.gov.uz веб портали орқали давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқаро мурожаатларини юбориш тизими йўлга қўйилди.

19.02.2018 00:25

Баҳоловчи ташкилотлар диққатига!

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тасарруфида бўлган «Нефтгазсаноатлойиҳа»МЧЖ (50 %) улушини баҳолаш ишларини ўтказиш мақсадида мустақилбаҳоловчи ташкилотларни танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилмоқда.

01.02.2018 15:19

World Bank нефт-газ тармоғини қўллаб-қувватлайди

2018 йил 1 февралда Жаҳон банки вакиллари ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашув айнан шу мавзуга бағишланди. 

01.02.2018 15:38

Корхоналар самарадорлигини оширишга урғу берилмоқда

«Нефтгазинвест» МЧЖда Ernst & Young (EY) халқаро аудиторлик компанияси вакилларининг «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

01.02.2018 15:43

Хитой Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиряпти

2018 йил 1 февралда «Ўзбекнефтгаз» АЖда бўлиб ўтган Ўзбекистон нефт-газ тармоғи вакиллари ва «Shenergy Company Limited» компанияси (ХХР) мутахассисларининг учрашувида икки томонлама ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли алоқалар муҳокама қилинди.

31.01.2018 15:21

Музокаралар бўлиб ўтди

Хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖда 2018 йил 31 январда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа мамлакатлардаги элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.  

29.01.2018 14:24

Юбилей санага бағишланади

2018 йил 22-27 январь кунлари Урганч, Нукус ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80-йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар уюштирилди.

26.01.2018 09:48

Нефть-газ соҳаси самарадорлиги ва истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

25.01.2018 20:50

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида баҳолаш қудуғининг қурилиши бошланди

“Ўзбекистон мустақиллиги” инвестицион блоки билан маҳсулотлар тақсимоти тўғрисида тузилган битим доирасида Surhan Gas Chemical Operating Company оператор  компанияси “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони ҳудудида углеводородлар заҳирасини аниқлаш мақсадида баҳолаш қудуғини қуриш ишларини  бошлади.

24.01.2018 17:25

Ўзбекистон Республикаси Президентига «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини янада разведка қилиш ва ўзлаштириш ҳамда ГКМ қуриш лойиҳаси тақдим этилди

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бориши ва аввал белгиланган вазифалар ижро этилиши билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. 

23.01.2018 17:12

“Ўзбекнефтегаз” АЖ ташкилотлари фарзандлари “Ёш авлоднинг энергия ресурсларини тежашга бўлган муносабати” номли танлов – кўргазмаси

2018 йилнинг 23 январь куни соат 17.00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб–қувватлаш йили”га бағишланган “Ўзбекнефтегаз” акционерлик жамияти ташкилотлари фарзандларива ихтисослаштирилганўқув муассасалари ўқувчиларининг “Ёш авлоднинг энергия ресурсларини тежашга бўлган муносабати” номли танлов – кўргазмаси бўлиб ўтди.

18.01.2018 08:59

БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тасарруфида бўлган «Нефтгазсаноатлойиҳа» МЧЖ (50 %) улушини баҳолаш ишларини ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотларни танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилмоқда.

17.01.2018 16:14

Газ конденсатининг саноат миқёсидаги янги захиралари очилди

Янги 2018 йил нафақат Ўзбекистон нефтгаз тармоғи, балки бутун мамлакат учун ҳам муҳим воқеадан бошланди. Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захираларини очишга эришилди.  

17.01.2018 15:39

Япониянинг Ўзбекистон нефт-газ саноатига қизиқиши тобора ортиб бормоқда

«Нефтгазинвест» МЧЖда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбариятининг Япония Халқаро молия маркази (JCIF) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.  

28.12.2017 14:58

Нефт маҳсулотлари бозоридаги янги таклиф

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли Қарорига биноан, ички бозорнинг нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада қондириш ва уларни иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб бериш бўйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

25.12.2017 16:54

Нефтгаз секторида лойиҳа асосида бошқариш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси негизида бўлиб ўтган «Лойиҳа асосида бошқариш» мавзусидаги семинарда мамлакат нефтгаз тармоғи корхона ва ташкилотларининг қарийб 50 нафарга яқин мутахассислари иштирок этдилар.

19.12.2017 15:57

Маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватлар

2017 йил 16 декабрда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида нефтгаз тармоғининг пластик идиш ва сиғимларни ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.  

18.12.2017 17:52

Экологик хавфсизлик манфаатларида

2017 йил 15 декабрда Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида иссиқхона газлари. Иссиқхона газларининг ҳисоб-китоб усуллари» мавзусига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

06.12.2017 19:05

Салоҳиятли мутахассислар – юрт келажаги

Пойтахтимизда И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилганига ўн йил тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

06.12.2017 14:12

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-йиллигига бағишланади

2017 йил 6 декабрда тармоқнинг илғор ходимларини «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик белгилари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

05.12.2017 18:47

Танловга якун ясалди!

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш юзасидан ўтказилган очиқ ижодий танловнинг натижалари ҳақида хабар бермоқда. Таркиби «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти ва мутахассислари вакилларидан иборат бўлган Танлов комиссияси танловнинг 2017 йил 10 октябргача узайтирилган иккинчи босқичи доирасида келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари бўйича бир овоздан 1329-сон остидаги иштирокчи – Калонов Бахром Қосимжоновични ғолиб сифатида эътироф этди.

04.12.2017 14:55

Мақсад – табиий газ қазиб чиқаришни ошириш

2017 йил 4 декабрда Бухоро вилоятининг Олот туманида «New Silk Road Oil & Gas» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган «Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГККни ва Шарқий Олот ГККни ободонлаштириш» лойиҳаси доирасида Хўжасаят участкасидан табиий газ қазиб чиқариш ишлари бошланиши маросимибўлиб ўтди.

03.12.2017 11:30

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Минтақавий филиали очилди

2017 йил 3 декабрда Қарши шаҳрида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (ИТУ) пойтахтимиздаги филиалининг Минтақавий тайёрлов бўлими очилиши маросими бўлиб ўтди.

02.12.2017 16:49

Нефтгаз тармоғида илмий тафаккур ва ишлаб чиқариш фаолиятининг кооперацияси

Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва миллий инновацион тизимни ривожлантириш, юқори самарали илмий ҳажмдор технологияларни жорий қилишнинг янги механизмларини яратиш, фан ва техниканинг устувор йўналишлари илгарилаб кетувчи ривожланишини таъминлаш орқали илмий-техник салоҳиятни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар жадал амалга оширилмоқда.

29.11.2017 16:37

Долзарб мавзуга суҳбат

Ўзбекистонда 2017 йил 28 ноябрдан бошлаб ўтказилаётган «Газ ускуналари ва иситиш жиҳозларидан ҳавфсиз фойдаланиш ойлиги» доирасида Тошкентда «Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш» мавзусида республика семинари ташкил этилди. 

27.11.2017 16:42

Илмий ишланмалар - амалиётга

2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Тошкентда “Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг инновацион технологиялари” мавзусида Республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

24.11.2017 15:55

Газтранспорт тизимининг куз-қиш мавсумида ишлаши

2017 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Газтранспорт тизимининг куз-қиш мавсумида ишлаши, аҳолини табиий, шу жумладан суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, янги тизимлар ва лойиҳаларни татбиқ этиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

15.11.2017 15:48

Халқаро компаниялар учун миллий кадрлар

2017 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш» мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

09.11.2017 15:56

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «Made in Uzbekistan» биринчи кўргазмасида

«Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар 2017 йил 7-9 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ да бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида эришилган ютуқларнинг «Made in Uzbekistan» (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) биринчи кўргазмасида иштирок этдилар. 

04.11.2017 19:25

Ҳамкорликнинг янги истиқболлари сари

2017 йил 3 ноябрда Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

24.10.2017 18:31

Тармоқ келажаги учун инновацион ишланмалар

2017 йил 19-20 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида «Ёқилғилар кимёси ва технологиялари ва сурков материаллари соҳасидаги инновацион ишланмалар» мавзусига бағишланган II-чи Халқаро илмий-техник конференция бўлиб ўтди.

23.10.2017 19:08

Зангори ёғилғини асранг!

Келажак авлодлар учун табиий бойликларни сақлаб қолиш тўғрсида ўйлаб кўринг!

20.10.2017 15:36

Автотранспорт воситалари учун газбаллон ускуналари

Ҳозирги вақтда автотранспорт воситаларини табиий газда ишлашга ўтказиш туфайли, тенг (эквивалент) ҳисобда, 7 780 минг тонна автомобиль ёқилғиси ўрнига сиқилган газ ва 2 960 минг тонна автомобиль ёқилғиси ўрнига суюлтирилган газ қўлланилиши таъминланган.

17.10.2017 15:25

Унинг ёрқин хотираси умрбод қалбимизда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан 2017 йил 13-14 октябрь кунлари Қарши ва Бухоро шаҳарларида Шароф Рашидов таваллудининг 100-йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди.  

06.10.2017 17:39

Қашқадарё вилоятида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг минтақавий тайёрлов бўлими ишлай бошлади

2017 йил 3-7 октябрь кунлари Қарши шаҳрида ўқув курслари тингловчиларининг биринчи тест-синовлари ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкентдаги филиалининг Қашқадарёдаги минтақавий тайёрлов бўлимида сабоқ оладиганлар гуруҳи шакллантирилади.  

04.10.2017 19:17

Ўзбекистон Нефт ва газ журнали тахририяти 2018 йил учун обуналарни эълон қилади

Ушбу журналда соҳа мутахассисларининг илмий мақолалари, шунингдек «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва бирлашмаларнинг ишлаб чиқаришдаги ютуқлари тўғрисида маълумотлар чоп этилади.

04.10.2017 19:26

Ўзбекистон нефтгаз сектори учун энергетика жиҳозлари бўйича техник семинар

2017 йил 4-5 октябрь кунлари И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали негизида «Газ ўтказиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган GE ускуналари ва технологиялари» мавзусидаги техник семинар бўлиб ўтди.  

26.09.2017 17:45

Диққат марказида – тармоқнинг инвестицион лойиҳалари

2017 йил25 сентябрдаТошкентда “Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш” мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида ташкил этилган анжуманда етакчи Россия компаниялари ва молия институтлари иштирок этдилар.

25.09.2017 13:20

Қашқадарё вилоятида Ҳисор конлари гуруҳининг янги объектлари ишга туширилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Россиянинг “Лукойл” компанияси президенти В.Алекперов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида барқарор инвестиция муҳити яратилгани самарасида Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий корхоналар иштироки кенгайиб бораётганини таъкидлади.

18.09.2017 19:07

«Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларига старт берилди

2017 йил 5 июлда Наманган вилоятидаги «Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларини бошлаб юборишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

18.09.2017 19:08

Янги ўқув йили бошланди

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (ИТУ) филиалида янги ўқув йилини очиш маросими бўлиб ўтди

18.09.2017 19:09

Фахрийларни қутлаш

2017 йил 5 сентябрда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг мажлислар залида меҳнат фахрийларини кўп йиллик самарали хизматлари эвазига ҳақли равишда дам олишга кузатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

14.09.2017 12:17

Жиззах вилоятида энг замонавий нефтни қайта ишлаш мажмуаси барпо этилади

2017 йил 8 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган конференция Жиззах вилоятида янги нефтни қайта ишлаш мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланди.

05.09.2017 15:49

Аёллар келажак энергияси учун

«Ўзбекнефтгаз» АЖ вакиллари «ЭКСПО – 2017» Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси доирасида Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида 31 август – 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтган «Аёллар келажак энергияси учун» форумида иштирок этдилар.

31.08.2017 16:01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

31.08.2017 17:37

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танловни узайтириши тўғрисида хабар беради

Қадрли дўстлар! «Ўзбекнефтгаз»АЖянги логотип яратиш бўйича очиқ танлов муддатини узайтиряпти (1 сентябрдан 1 октябргача).

23.08.2017 13:24

«Ўзбекнефтгаз» АЖ кредиторлари диққатига (ИНН:200837914)!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 411-сонли қарорини ижро этиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг акциядори бўлган оддий (овоз берувчи) акцияларнинг ягона эгаси томонидан 2017 йил 4 августда жамиятнинг устав капиталини 14 415 629 488 000 сўмдан 14 415 020 428 000 сўмгача камайтириш юзасидан қарор қабул қилинди.

16.08.2017 15:50

ОАВ тармоқнинг ишлаб чиқариш майдонларида

Жорий йилнинг 8-12 август кунлари миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” мавзусига бағишланган медиа-тур бўлиб ўтди.  

07.08.2017 16:54

Тармоқ ёшларининг салоҳияти

«Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти ва Нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма ташаббуси йирик ёшлар лойиҳасида мужассамланди. 

06.08.2017 16:52

Тармоқнинг ижтимой лойиҳаси

2017 йил 1 августда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мироки шаҳарчасида замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини очиш маросими бўлиб ўтди.

27.07.2017 16:12

«Ўзбекнефтгаз» АЖ янги объектларни ишга туширяпти

2017 йил 24 июлда Муборак ГҚЗ ҳаётида катта воқеа рўй берди. Корхонада 19-чи блок ишга туширилди. Ушбу қурилма ишлаб чиқариш жараёнида энг асосий функцияни бажаради.

26.07.2017 11:36

Хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси – бош устуворлик

2017 йил 21 июль куни Фарғона шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан самарали меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимини таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган семинар ўтказилди. 

11.07.2017 15:57

Давлатимиз раҳбари Мингбулоқ туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Мингбулоқнефть» Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи давомида Хитой Миллий нефть ва газ корпорацияси (CNPC) директорлар кенгаши раиси Ван Илин билан учрашди.  

11.07.2017 16:06

«Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларига старт берилди

Мингбулоқ кони ҳудудида қидирув ва ўзлаштириш ишларини олиб бориш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2017 йил 5 июлда Мингбулоқ конида бурғилаш ишларини бошлаш маросими ўтказилди.

04.07.2017 18:11

Газни компримирлаш ва транспортировка қилишнинг замонавий технологиялари муҳокама қилинди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентда«Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил қилинган «Газни компримирлаш ва транспортировка қилишнинг замонавий технологиялари» мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.  

30.06.2017 17:42

Табиий газдан фойдаланувчи улгуржи истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари раҳбарлари диққатига!

Улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 2017 йилнинг 15 июлидан ққс ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 263 400 сўм қилиб белгиланди

30.06.2017 13:48

Ресурсларни тежаш, истеъмолчининг мажбуриятлари ва замонавий тўлов маданияти

2017 йил 28 июнь куни Халқаро матбуот клубида «Бюро: ресурсларни тежаш, истеъмолчининг мажбуриятлари ва замонавий тўлов маданияти» мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

29.06.2017 18:42

Ёзги таътил ажойиб ўтмоқда!

Шундай қилиб, «Ўзбекнефтгаз» МХКда 2017 йил ёзги таътиллар мавсуми очилди!

29.06.2017 13:13

Ўзбекистон Президенти "Лукойл" компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

28.06.2017 14:35

Диплом билан ишга киришиш

2017 йил 24 июнда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (ИТУ) Тошкент шаҳридаги филиалида олтинчи навбат битирувчиларга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.  

20.06.2017 17:27

Тарихнинг бир қисмига айланинг: «Ўзбекнефтгаз» МХК учун логотип вариантингизни таклиф қилинг

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдингкомпанияси ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши янги логотип ва слоган яратиш учун очиқ танлов эълон қилмоқдалар!

15.06.2017 16:30

«Ўзбекнефтгаз» МХК: Янги давр стратегияси

2017 йил 14 июнда бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 25-йиллигига бағишланди.

13.06.2017 15:18

Кооперация алоқаларини мустаҳкамлаб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги «2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ кўргазма павильонларида Мажмуанинг геология, ёқилғи-энергетика мажмуи, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари бўйича тармоқ саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтди. 

05.06.2017 19:00

Ҳамкорлик доираларини кенгайтириб

«Ўзбекнефтгаз» МХК Баку шаҳрида 2017 йил 31 май – 3 июнь кунлари бўлиб ўтган«Каспийнефтива гази -2017» ХХIV халқаро кўргазмаси ва конференциясида ҳамда VII Каспий халқаро энергетика ва муқобил энергия кўргазмасида фаол иштирок этди.

05.06.2017 19:07

Табиий газ қазиб чиқаришни жадаллаштириш мақсадида

2017 йил31 май куни “Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККни обонлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш ишларини бошлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

02.06.2017 15:27

2017 йилги тармоқ саноат ярмаркасига таклиф қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли “2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКМ АЖ кўргазма майдонларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари Мажмуи таркибига кирадиган корхоналарнинг Тармоқ саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

31.05.2017 16:48

Корпоратив бошқарув механизмлари амалда

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил этилган журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди.

24.05.2017 14:31

Диққат марказида – илғор технологиялар

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали негизида «General Electric» Компанияси (Россия) томонидан ташкил этилган ўқув курси бўлиб ўтди.

19.05.2017 19:52

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги. Учинчи кун воқеалари.

19 май куни «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ — OGU — 2017» Халқаро форум ишига якун ясалди. «B2B» доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва дунёнинг етакчи компаниялари раҳбарлари даражасида амалдаги ва салоҳиятли шериклар билан серунум мулоқот бўлиб ўтди.

18.05.2017 16:14

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги. Иккинчи кун воқеалари.

18 май куни «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва Конференция ўз ишини давом эттирди. Бугун «Ўзбекистон Нефтгаз индустрияси янада юксалиши учун ривожланишнинг муҳим истиқболлари» мавзуидаги конференция форумнинг илмий қисми ишига якун ясаган техник сессиялар форматида бўлиб ўтди.

17.05.2017 17:56

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги

17 май куни «Ўзэкспомарказ» МКМ ОАЖ кўргазма майдонларида «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбир Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг 25-йиллигига бағишланди.

15.05.2017 20:06

Нефтгаз тармоғи учун инновацион ғоялар

«Ўзбекнефтгаз» компанияси 2017 йил 10-12 май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ кўргазма майдонларида бўлиб ўтган Х Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ишида фаол иштирок этди.  

12.05.2017 15:13

Талабалар мулоқоти формати

2017 йил 17-20 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиалининг талабалари, профессор ва ўқитувчилари ва «Ўзбекнефтгаз» МХК мутахассисларидан иборат делегация таркиби Москва шаҳрида Губкин номидаги Россия Давлат Университети ташкил топган кунининг навбатдаги санасини нишонлаш юзасидан ўтказилган байрам тадбирларида қатнашдилар.   

02.05.2017 19:32

Кадрларни тайёрлаш – мамлакат тараққиёти ва ривожининг пойдеворидир

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (миллий тадқиқот университети) Тошкент шаҳридаги филиалида ушбу олий ўқув юрти Илмий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қоидаларини чуқур ўрганиш ва таълим жараёнига жорий қилишга бағишланди.

27.04.2017 16:05

Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Зафаробод туманига ташриф буюрди. Туманнинг "Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлди.

24.04.2017 16:47

“Ўзбекнефтгаз” МХК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълони

2015 йил 31 декабрдаги акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг 9 – сонли баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг 36 бандига асосан “Ўзбекнефтгаз” МХК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

17.04.2017 20:58

Техник топшириқ

2016 йилнинг якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” МХК ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари ва унумдорлик бўйича интеграл коэффициент кўрсаткичлари ҳамда уларни бажариш фоизларининг аудиторлик текширувини ўтказишга доир

03.04.2017 15:35

Шўртан ГКМ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирмоқда

2017 йил 3 апрель куни«Ўзбекнефтгаз» МХК Илмий-техника кенгаши Ҳайъатининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир давомида Шўртан газкимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича инвестицион лойиҳанинг янги Концепцияси муҳокама қилинди.

02.04.2017 16:09

Минтақавий инновациялар ярмаркасида

2017 йил 30 март куни пойтахдаги «Ўзкўргазмасавдо» кўргазма мажмуасида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг минтақавий ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу ягона экспозиция лойиҳаси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг бу йўналишдаги салоҳиятини бирлаштирди.

30.03.2017 14:37

Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул қилди.

30.03.2017 14:39

Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади

Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, янги газ конларини топиш ва ўзлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

27.03.2017 14:42

Нефтгаз тармоғида икки томонлама муносабатларнинг янги поғонаси

2017 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Астана шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилди.

18.03.2017 14:03

Нефтгаз тармоғидаги инновациялар

Нефтгаз тармоғидаги инновациялар углеводородлар ҳажмини кўпайтириш, товар маҳсулоти таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, қўл меҳнатидан фойдаланишни камайтириш, энг муҳим моддий ресурсларни сарфлаш меъёрларини пасайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган.

18.03.2017 14:25

Аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш

2017 йил 27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан “Аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Ўзтрансгаз” АКнинг раҳбарияти, масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Республика газ ҳўжалигини 2016-2017 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилган.

16.03.2017 16:22

БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА

«Ўзбекнефтгаз» МХК «Chigil NeftGaz» МЧЖ устав капиталида «Ўзбекнефтгаз» МХК улушини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини танлаш бўйича конкурс эълон қилади.

07.03.2017 12:52

БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА

«Ўзбекнефтгаз» МХК «UzGazOil» МЧЖ устав капиталида «Ўзбекнефтгаз» МХК улушини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини танлаш бўйича конкурс эълон қилади.

28.02.2017 17:51

Барқарорлик – фаолиятнинг энг муҳим мезони

2017 йилнинг 27 феврал куни «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи «Ўзтрансгаз» АК республикамиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжуманини ўтказди.

28.02.2017 17:53

Жаҳон стандартлари даражасида

2017 йил 27 феврал куни «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасига ИСО 9001, ИСО 14001, OHSAS18001 жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлик сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

22.02.2017 11:55

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг халқаро ҳамкорлиги

Қулай инвестицион муҳит халқаро ҳамкорларга кенг имкониятларни тақдим этмоқда. Мослашувчан солиқ сиёсати, лойиҳаларнинг салоҳиятли йўналишларини танлаш имкони, истиқболли минтақаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда кўрсатилаётган ёрдам самарали ҳамкорлик қилиш ва энергетика соҳасидаги кооперацияни ривожлантириш учун замин яратмоқда.

22.02.2017 11:56

Академиклар бой тажрибалари билан ўртоқлашмоқда

2017 йил 27 январ куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қошидаги ихтисослаштирилган академик лицейда академик Сойибжон Негматов билан амалий учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» МХК вакиллари, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашдилар.

22.02.2017 11:57

Диққат марказида – меҳнат муҳофазаси

2017 йил 28 январ куни Урганч шаҳрида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, электротехник ва ёнғинхавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.  

23.01.2017 16:18

Устюрт газкимё мажмуасининг яратилиши кинематография тилида

2017 йил 21 январь куни Нукус шаҳрида«Аср қурилиши» ва «Устюртга йўл» номли ҳужжатли ва бадиий фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу фильмлар Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш тарихига бағишланган.  Мазкур лойиҳа «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Қорақалпоқфильм» студияси, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва “Uz-KorGasChemical” МЧЖ қўшма корхонаситомонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

23.12.2016 15:44

Диққат!

2016-йилнинг  14 ноябридан бошлаб  бир шартнома суммаси 100, 000 АҚШ доллар эквивалентидан ортиқ бўлган  тендер (конкурс) савдоларини «Нефтгазинвест» МЧЖ ўтказади.

21.12.2016 18:47

Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш лойиҳасининг ғояси ва уни амалга ошириш тарихи Ўзбекистон кино санъати усталарини руҳлантирди

2016 йил 20 декабрь куни Тошкентда «Аср қурилиши» ва «Устюртга йўл» фильмларининг премьералари бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Қорақалпоқфильм» студияси, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва бир гуруҳ етакчи Корея компаниялари томонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

20.12.2016 16:34

«Сув иситгичлари ва иситиш тизимлари хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Газ тақсимлаш ва истеьмол тармоқлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 2 декабрдаги 328-сонли «Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ

02.12.2016 17:56

«Портлаш хавфи бўлган мухитда ишловчи қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент лойиҳаси

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2014-йил 2 декабрдаги    328-сонли «Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, сайтимизнинг «Қонуний ҳужжатлар» бўлимидаги «Бошқа меъёрий ҳужжатлар» кичик бўлимига танишиб чиқиш ва муҳокама учун «Портлаш хавфи бўлган мухитда ишловчи қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида»ги  умумий техник регламент лойиҳаси жойлаштирилди. 

29.11.2016 12:26

Илмий ғоялар ва техник ишланмалар нефтгаз тармоғи учун

2016 йилнинг 24-25 ноябр кунлари Тошкентда «Нефт ва газни қайта ишлаш, муқобил ёқилғи» мавзусида Республика илмий-техника конференцияси бўлиб ўтди.  

Анжуман «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, «O‘ZNEFTMAHSULOT» АК, УзНИО НГП билан ҳамкорликда ташкил этилди.

18.11.2016 16:04

«Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи корхоналарнинг моддий-техника таъминоти механизмини янада такомиллаштириш

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг Бошқаруви томонидан тармоқ корхоналарини зарурий товарлар, иш ва хизматлар билан узлуксиз, ўз вақтида ва тизимли таъминлаш, инвестицион лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида юқорида баён этилган Қарор қабул қилинди.

14.11.2016 13:06

Табиий газдан белгиланган мақсадда фойдаланиш

2016 йил 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида кундалик турмушда табиий газдан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди. Тадбир аҳоли орасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ асбоблари ва иситиш ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш ойлиги доирасида ташкил этилди.

09.11.2016 11:59

Мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларидан бирида ёшларга оид давлат сиёсати ҳақидаги мулоқот

2016 йил 8 ноябрь куни И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтган семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг роли ва мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар. Шу каби тадбирлар 26 сентябрдан бошлаб юртимизнинг барча олий ўқув юртларида ўтказилмоқда.