Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

“Ўзбекнефтгаз” МХКда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишлар — Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида«ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда компаниянинг 2014-2020 йилларда кадрлар тайёрлаш тармоқ дастури асосида олиб борилмоқда.

Нефт ва газ соҳасини маҳаллий кадрлар билан таъминлашда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Фарғона политехника институти ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги "Тошкент шаҳрида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида«ги ПҚ-564-сонли қарорига мувофиқ, ушбу университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали 2007 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги кунда Филиалда 8 та йўналиш бўйича 729 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2012-2016 йилларда ушбу Филиални 740 нафар талаба тамомлаб, бугунги кунда улар нефт-газ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилиб келмоқда.

Соҳа корхоналарини ўрта махсус маълумотли мутахассислар билан таъминлаш борасида компания таркибидаги Бухоро ҳамда Фарғона нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу коллежларда жами 1790 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Шунингдек, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали қошидаги ихтисослаштирилган академик лицейи 2012 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, бугунги кунда ушбу таълим муасассасида 496 нафар ўқувчи таҳсил олишмоқда. 2015-2016 йилларда ушбу Лицейни 274 нафар ўқувчи тамомлади.

Соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази, Банк-молия академияси ҳамда «Ўзбекнефтгаз» МХК тизимидаги «Тасис-Ўқув» маркази, Қарши, Қўқон, Бухоро, Урганч ўқув курс комбинатларида ва бошқа малака ошириш марказларида ўзларининг раҳбарлик қобилиятлари ва касбий билимларини оширмоқдалар.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази ва Банк-молия академиясининг магистратурасида 23 нафар соҳа ходимлари таҳсил олишмоқда.

Кадрларни ҳорижий давлатларда малакасини ошириш ва тажрибасини орттириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, жумладан, Япония, Хитой, Германия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Малайзия, Вьетнам каби давлатларнинг илғор компаниялари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Сўнгги ўзгартириш: 12.04.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech